3:16

Кучли иштиёқ

MP3

Бу ҳикоя ёш, Худо йўлида баракали хизмат қилаётган бир қиз ҳақида. Биз унинг исмини шартли равишда, Соро деб атадик. У ўзи ҳақида мана шундай ҳикоя қилади.

Мен ирим-сиримларга ишонадиган, оддий оилада дунёга келганман. Ота-онам, ўз фикрида қатъий турадиган кишилар. Агар болалик чоғларимнинг бир бахтли кунида катта биродарларим билан учрашиб қолмаганимда, ҳаётим қандай кетишини ҳам тасаввур қилолмайман. Бир куни касал бўлиб мактабга боролмадим. Кечга томон эса, кўчамизнинг бошида турадиган дугонамнинг уйига, мактаб вазифасини олиш учун бордим. Уйларида меҳмон бор экан.

Ҳовлида дугонамни кутиб турар эканман, бир мулойим киши ёнимга келиб, «Сен Худодан совға олишни хоҳлайсанми», — деб сўради. Агар совға олишни истасанг, дугонанг билан бизникига кел. У бор-йўғи шуни айтди. Унинг гаплари анча вақт қулоғим остида жаранглаб турди. Бир куни ўйнаб келиш баҳонасида дугонам билан ўша кишининг уйига бордик. Оиласи билан бизни яхши кутиб олишди. Ўша ерда мен илк бора Худо ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлдим. Мен хурсанд бўлиб, Исо Масиҳни Раббим ва Нажоткорим деб қабул қилдим. Энди тез-тез бу оила билан учрашиб туришим, улардан Худо ҳақида кўп нарса ўрганишим мумкин эди.

Хурсандчилигим узоққа чўзилмади.

Менинг ғайридинлар билан учрашаётганимни билган ота-онам, мени назорат қиладиган бўлишди. Қадамимни текшириб, ўша биродарларимникига боришимни таъқиқлашди. Мен Худо ҳақида билишга шунчалик чанқоқ эдимки, баъзан, уйдан қочиб бўлса ҳам уларникига борар, Худо ҳақида кўнглим тўлиб, эшитардим. Хуллас, қийинчилик ва ота-онамнинг қаршиликлари билан, узоқ вақт ўша биродарларимникига боролмадим. Баъзан кўчада учрашиб қолар эдик. Мен улғайдим, институтга кирдим. Энди ўқишдан бўш вақтларимда, бемалол кўпдан буён соғинган, Худо ҳақида эшитишга имкон топишим мумкин эди. Шундай қилдим. Ўша биродаримизни топиб, унинг аёли билан Худонинг Каломини ўқий бошладим.

Шундай чанқаган эканман-ки, Каломдаги сўзлар қалбимга роҳат бағишлар, ўқиган сари ўқигим келаверарди. Худо ҳақида ўрганган ҳар бир ҳақиқатим, бир гавҳардек эди. Қалбим шодликка, ҳотиржамликка тўлди.

Ўқишга бўлган, иштиёқим, атрофимдагиларга бўлган муносабатим ўзгарди. Худонинг руҳи қалбимни тўлдириб, Унга хизмат қилиш иштиёқини кучайтирди. Кўча-куйда болаларни кўрсам, ўз ёшлигими ёдимга тушарди. Агар Худо мени топмаганида, мен ҳам мана шу болалар каби, адашганимча қолаверардим.

Ëшлигимдаги ҳолатим, бошимдан ўтказганларим, шунчалик қаттиқ таъсир қилган эдики, ҳаммаси худди кеча бўлгандек, ёдимда қолган эди. Ота-онам билан ўзим топган совғани бўлишдим. Улар буни қабул қилишмади. Мен Худодан олган бебаҳо ва текин совғанинг қандайлигини тушунишмади. Шунга қарамай, мен ўз олдимга мақсад қўйдим. Худо мен орқали, бошқа болаларни танласин. Уларни ўз шохлигига таклиф қилсин.

Ҳозир ёшим 23 да. Мен худди ўзимдек бўлган болаларни Худо билан таништириш, иштиёқида ёнаман. Бир пайтлар ўрганганларимни ҳозир, бошқа болачаларга ўргатаяпман. Уларнинг қувончини, ўрганган билимлари кўриб, ёшлигимга қайтгандай бўламан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top