3:33

Календарнинг «ота»си ким?

MP3

Ассалому алайкум. Биз ҳар куни кўришга одатланиб қолган календаримиз қачон ва қаерда яратилганини биласизми? Бир йил қандай қилиб 365 куну 5 соат 48 дақиқага тенг бўлди? Биз умуман олганда қайси календардан фойдаланамиз? Бу саволларга жавобни суҳбатимиз давомидан топасиз. Ҳозир қайси ой, қайси сана, ҳафтанинг қайси куни эканини билиш учун деворга осиб қўйилган календардан биламиз. Календаримизнинг ватани – узоқ Нил соҳиллари, Қадимги Миср ҳисобланади. Бир пайтлар мисрликлар каналларни ўз вақтида тозалаб қўйиш, тўғонларни тузатиш учун Нил дарёси қачон тоша бошлашини олдиндан билишлари керак бўлган. Агар Нил суви ўз вақтида тутиб қолинмаса, у денгизга бефойда оқиб кетиб, қурғоқчиликдан бутун ҳосил нобуд бўлиши мумкин эди.

Бу билан, Календаримизни қадимги Миср деҳқонлари яратган демоқчимисиз? Ахир календаримизни миллоддан аввалги 46 йилда Рим императори Юлий Цезарь яратган-ку?! Шунинг учун ҳам бу календарни Юлий календари деб атай бошлашган. Юлий календарида кунлар сони бир хил эмас, бирида 30 кун, кейингисида 31 кун, февралда ҳатто 28 ку н. Ана шу энг қисқа ойга 4 йилда бир марта ошиқча кун қўшилади. Феврал ойи 29 кун келадиган йилни кабиса йили деб атаймиз. Чунки унда 366 кун бўлади. Биз ҳозир фойдаланаётган календар ана шундай пайдо бўлган. Яна эшитишимча, Рим папаси Григорий 13 чи 1582 йилда календарга янги тузатиш киритган. Европадаги барча мамлакатлар эса шу календарга ўтишган.

Албатта, тўғри айтаяпсиз. Бироқ Юлий Цезарь календарга ўзгартириш киритган ҳолос. Унгача Миср коҳинлари йилнинг 21 ёки 22 июни тунлари энг қисқа бўлиб, айни шу саҳарда осмонда энг ёруғ юлдуз Сириус пайдо бўлар экан. Ана шу куни Нил тоша бошлайди. Коҳинлар Сириуснинг бир пайдо бўлиб иккинчи марта пайдо бўлишигача 365 кун ўтишини ҳисоблашган, бу узун бўлакни улар ҳар бири 30 кунлик 12 бўлакка ажратишган. Қолган 5 кунни эса йил охирига қўшимча сифатида жойлаштиришган. Коҳинлар яна бир нарсани сезиб қолишган: Сириус кечикар эди. 4 йилдан сўнг бир суткага, 8 йилдан сўнг эса яна бир суткага кечиккан. Календар бўйича йил тугаса ҳамки Сириус кечикарди. Коҳинлар хато қилишганини тушунишди ва бир йил 365 куну 6 соатга тенг эканлигини ҳисоблаб топишди.

Ана энди жуда яхши тушуниб олдим. Демак Юлий Цезарь мисрликлар яратган календарга ўзгартириш киритган экан-да. Лекин жуда тўғри ва аниқ ўзгартиришлар киритган. Лекин унинг ҳисоблашларида ҳам бироз хатолик бўлган. Бироқ кейинчалик синчиклаб ҳисоблашлар натижасида бир йил 365 куну 6 соат эмас, балки 365 куну 5 соат 48 дақиқа 46 сониядан иборат экани маълум бўлди. Биласизми, мен бу ҳақида интернетдан ўқиб билиб олдим. Кимки Сириус юлдузини кўришни истаса 21 июндан 22 ўтар кечаси самога қарасин. Бу ҳам завқли ҳам ҳаяжонли бўлади. Қадимда миср коҳинлари кўрган энг ёрқин юлдузни сиз ҳам кузатиш имконига эга бўласиз. Умуман табиат ходисаларини кузатар экансиз, Самодаги Яратувчига шукрона билдиришни унутманг. У биз завқланишимиз учун атрофимиздаги гўзал табиатни яратди. Унга шукроналар айтиб янги кунингизни қаршиланг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top