Ассалому алайкум. Хасадгўй киши хасад қилиш билан энг аввало ўзига зиён етказади. Хасад қилиш унга тинчлик бермайди, ҳадеб, бошқаларни кузатавериш билан банд бўлгач, ўз ишларига, ҳаётига жиддий эътибор бермай қўяди. У ҳаётини тўғри йўлга сола билишни билмай қолади. Аслида қандай яшаш кераклигини унутиб қўяди. Ҳасадгўйлик ҳам бир касалликдай гап.
Касаллик дейсизми? Балки шундайдир, лекин доимий ҳасад қилиш кишида бир нечта касалликларни келтириб чиқаришини биламан. Ҳасад қилиш пайтида юрак фаолияти нормадагидек ишламайди. Ошқозон ости бези фаолияти бузилади. Асаблар таранглашади. Бу нарсаларнинг бари тиббиётда кузатилган. Шунга қарамай, кўпчилик бундан бехабар. Ҳасад қиладиган киши нотинч бўлар экан, бу билан фақат ўзига зарар етказаётганини билиши керак. Ҳасадгўй киши ҳаётдан тўғри завқлана билишни биламайди. У доимо, нимадандир норози бўлиб юради.
Хўш, ҳасад бизга шунча кўп зиён етказар экан, бунинг олдини олишнинг иложи борми? Ёки ҳасадни енгиш мумкинми? Мана шу савол минглаб одамларнинг ҳаёлидан кечган бўлса ажаб эмас. Шунинг учун ҳасад ҳақида баъзи кишиларнинг фикрларини тинглаймиз. Руҳшуносларнинг фикрича ҳасадни енгишнинг иложи йўқ. Бу ёмон иллатни умуман йўқотиб бўлмайди. Ҳеч бир одам зоти шу пайтгача, бу иллатдан қутула олмаган. Аммо уни бошқариш ва камайтириш мумкин. Қарор қилиш сиздан ҳолос. Ҳасад қилишни давом эттирасизми ёки ўз ҳасадингизни жиловлайсизми? Нима қарорга келсангиз шунга кўра иш тутасиз.
Сиз руҳшуносларнинг фикрини айтиб ўтдингиз. Мен Худога ишонадиган кишиларнинг фикрларини билдираман. Уларнинг фикрича, ҳасадни енгиш мумкин экан. Қандай қилиб дейсизми? Худонинг ёрдами билан. Агар сиз ўз ҳолатингизга Худонинг назари билан қарашни ўргансангиз, бошқаларнинг ҳолатига ҳам хасадсиз қарай оладиган бўласиз. Ҳасад ўз-ўзидан йўқолади. Бунинг учун нима қилиш керак?
Яхшиси, ҳасадингиз билан курашишни, бирорта художўй киши билан суҳбатлашишдан бошланг. Фақат суҳбатдошни синчиклаб танланг. Ўз ҳасади устидан ғалаба қилган одам билан суҳбатлашганингиз маъқул. Улар буни қандай қилишни айтиб беришади. Агар ҳасад қилмасликни ўргана олсангиз, ўзингизда кўпгина яхши ҳислатларни юзага чиқарган бўласиз, бу, севги, ҳавас, қаноат қилиш ва ҳотиржамлик. Бу ҳислатлар билан яшаш сизга завқ бағишлайди.
Тўғри айтаяпсиз, аммо суҳбатдошларимизга ҳасадни аниқ қандай қилиб йўқотиш кераклигини айтишимиз керак. Бунинг учун сизга Яратувчингиз ёрдам беради. Сиз бунинг учун дилингизни поклаб, яхши ният билан Худонинг олдига келинг. Ибодатда ундан ёрдам сўранг. Ўз ҳаётингиздан қониқишни ўргатишини, ўз ҳаётингизни Унинг кўзлари билан қарашга ёрдам беришини сўранг. Кейин эса Худонинг Каломини ўқинг. Унда қандай қилиб ҳасад қилмай яшаш мумкинлиги ёзилган. Яна бир ҳаётий маслаҳат. Ҳар сафар кимгадир ҳасад қилаётганингизда, ўзингизни тўхтатиб, «Бу унинг фойдасига яхши. Бундан хурсандман», — деб бир неча марта ичингизда такрорланг. Агар шунда ҳам ҳасаддан қутула олмсангиз, бизга мактуб ёзинг.