3:20

Яратилиш ҳақида

MP3

Ассалому алайкум. Суҳбатимиз мавзусини Яратилиш ҳақида, деб номладик. Аммо гап фақат яратилиш ҳақида кетмайди. Биз Худо оламни қандай яратгани ҳақида Муқаддас Каломдан ўқиб билиб олганмиз. Бироқ ўша Муқаддас Каломни ким ёзган. Қандай қилиб бизнинг қўлимизгача етиб келган? Худо дунёни яратганини кимдир ўз кўзи билан кўрганми? Бу каби саволлар талайгина. Мен ҳам ўз-ўзимдан шундай саволларни сўрарди. Яқинда қўлимга бир китоб тушиб қолди. Ундан айнан мени қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдим. Холбуки калламни ишлатиб, Муқаддас Каломдан ҳам шу нарсаларни билиб олишим мумкин эди. Адан боғида Худо илк яратилган одамзод билан жуда яқин муносабатда эди. Улар худди дўстлардай боғда сайр қилиб суҳбатлашишарди.

Сизни қийнаган саволлар баъзан-баъан муҳлисларимизни ҳам қийнаган бўлиши мумкин. Яратилиш. Яратилиш қандай кечганини жуда яхши биламиз. Худо ўз қудрати билан олти кун ичида дунёни ва ундаги одамзодни яратди. Эътибор қилинг-а, одамзодни яратди. Илк Одам Ато ва Момо Ҳавони яратди. Бу пайтда ҳали гуноҳ бўлмаган, ва одамзод ҳам узоқ, жуда узоқ йиллар умр кўрган. Муқаддас Каломга қарасангиз Одам Атонинг 930 йил яшаганини кўрасиз. Одам Ато 130 ёшида Шит деган ўғил кўради. Одам Ато эвараси Моҳалилни ҳам кўрган у пайтда Одам Ато 450 лар атрофида бўлган. Моҳалил, Матушаллоҳ, Ҳанўҳ ва бошқа Одам Атонинг авлодлари жуда узоқ йиллар яшашган. Сизнингча яратилиш ҳақида Одам Ато невара, чевара ва эвараларига айтиб берган бўлиши мумкин эмасми?

Сиз ҳақсиз. Одам Ато жуда кўп умр кўрган. У тахминан Матушаллох билан Ламакнинг дунёга келиши арафасида дунёдан кўз юмган. Ламак эса Нуҳнинг отаси эди. Нуҳ бу ҳикояларнинг барчасини билган, бу ҳақидаги ёзилган маълумотларни кемага ўзи билан бирга олиб чиққан эди. Нуҳ эса ўз навбатида бу маълумотларни ўғилларига етказади. Ўғли Ëфитдан Исроил халқи келиб чиққан экан, улар чиндан ҳам Худо ҳақидаги маълумотларни кўз қорачиғидай асраган. Қадимги одамлар сиз ўйлаганингизчалик жуда оми ва саводсиз бўлмаган. Улар бу ҳақида темир ёки мисдан ясалган пластинкаларга ёзиб кетишган.

Аммо чиндан ҳам бу маълумотларни йиғиб, халққа қолдириш Мусонинг зиммасига тушди. Муқаддас Каломда шундай сатрлар бор: «Ҳар бир Илоҳий ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш тузатиш, солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир». Шу оятнинг ўзиёқ, Мусо буларнинг ҳаммасини Худонинг илҳоми билан ёзгани маълум бўлади. Мусо чўлга қочиб кетгач, Худо ҳақида ўйлашга, келажакда Исроил халқини Мисрдан олиб чиқиб кетишга замин тайёрлаш учун етарлича вақти бор эди. У Мидиён ўлкасида чўпонлик қиларди. Тахминларга кўра у Яратилиш ва Аюб пайғамбар ҳақида ўшанда ёзган.

Юқорида Худо ва илк одамзод ҳақида айтилган гап, бизнинг саволимизга жавобнинг илк калити эди. Яъни ҳар куни Худованд одамзод билан бирга суҳбатлашган. Шундай суҳбатлардан бирида Худонинг Ўзи одамзодни ва дунёни қандай яратилганини уларга сўзлаб берган. Мана шу саволимизнинг асосий жавоби.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top