MP3

Ассалому алайкум. Биз сизлар билан қадимги дунё тарихига жуда берилиб кетдик. Қадимда қандай воқеалар бўлгани ёки ҳозир биз билган одамларнинг ҳаёти ўшанда қандай бўлганини билишни истамайдиган одам топилмаса керак. Агар кимдир чиндан ҳам вақт машинасини яратган бўлганида, вақт машинасига ўтириб, ўтмишга саёҳат қилишни истайдиганлар сони миллионлардан ошган бўларди. Афсуски ҳозиргача вақт машинаси яратилмаган, яратилмаса ҳам керак. Бироқ буни билиш учун тарихчи олимлар ва археологлар тинмай изланишмоқда. Тошқин бошлангандан то Нуҳ оиласи билан ерга қадам қўйгунига қадар бир неча ойлар ўтган. Ҳисоб-китобларга кўра Нуҳ кемада бир йил-у, ўн етти кун бўлган.

Охири Арманистондаги Арарат тоғи тепасида тўхтаган. Бу тоғнинг баландлиги 5000 метр келади. Тоғ ёнбағрида бир шаҳар бор унинг номини Нахичеван деб аташади. Бу шаҳарнинг номини таржима қилсак «Бу ерга Нух қўнган», деган маънони беради. Революциядан олдин рус авиаторлари Арарат тоғларининг чиқиб бўлмайдиган чўққиларида кема кўришгани ҳақида газетарларда ёзишганди. Арарат тоғининг чўққиси музликлар билан қопланган ва у ерга чиқишнинг иложи йўқ. Аммо рус авиаторлари кўрган бу кемани тоғ устидаги кичик оролчага ўхшатиш мумкин. Бу маълумотдан рус раҳбарлари ҳам бохабар бўлишган. Бироқ бу нарса қатъий эълон қилинмади. Гап-сўз бўйича қолиб кетди.

Суҳбатимиз Нуҳнинг авлодлари ҳақида экан, энг аввало унинг ўғиллари ҳақида маълумот берсак, тўғри бўлади. Тошқиндан сўнг, Нух ўғиллари билан Арарат тоғидан тушиб яна Бобилга қайтиб боришган деган тахминлар бор. Улар яна 800 км йўлни босиб ўтиб Бобил шаҳрига боришган. Юз йилдан кейин эса Бобил минорасининг қурилиши ва тилларнинг чатишуви юз берган. Нухнинг кемадан чиққан ўғиллари Сом, Хом ва Ëфит эдилар. Нух кичик ўғли Ҳомни қилган иши учун лаънатлади. У отасининг чодирда яланғоч ётганини кўриб, акаларига масхара қилиб айтиб берган эди. Шу туфайли Нух уччала ўғли ҳақида башорат қилганида Ҳомни қул бўлади, деган эди. Ҳом Канъоннинг отаси бўлди. Канъон эса Сомнинг авлоди Исроил халқига душман бўлган ва кейинроқ унга мағлуб бўлган Фаластин аҳолиси эди. Нуҳнинг мана шу уччала ўғлидан одамзод тарқаб, бутун ер юзи бўйлаб ўрнашди.

Ëфитнинг авлодлари шимол томонга кетиб Қора Денгиз ва Каспий денгизи бўйларига жойлашишди. Шу билан улар Европа ва Осиёдаги кавказ халқларининг аждодлари бўлди. Хомнинг авлодлари эса жанубга кетишди. Агар улар ўрнашган жой номига қарайдиган бўлсак, улар жанубий ва марказий Арабистонда, Мисрда ва Ўрта Ер денгизининг шарқий қирғоқларида ва Шарқий Африкада яшашган. Хомнинг ўғиллари Канон давлатига асос солишди. Кейинроқ эса бу ер Сомнинг авлоди бўлган Исроил халқининг мулкига айланди. Миср эса Хом ери деб аталди. Мисрни Хомнинг ўзи бошқарган бўлса ҳам ажаб эмас. Чунки мисрликларнинг «Хен» илохи ибронийлардаги Хом сўзига жуда яқин. Сомга келадиган бўлсак, ундан ибронийлар, оссурияликлар, сурияликлар ва Эфрат дарёсининг қирғоқларида яшайдиган Эламит халқлари юзага келди. Қизиқ биз кимдан тарқалган эканмиз-а?! Ëфитданми, Сомданми ёки Хомданми? Бир ўйлаб кўринг-чи?

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top