3:31

Лут нега Садўмда қолди?

MP3

«Ибром Лутга: «Зинҳор бир-биримиз ва молбоқарларимиз орасида жанжал бўлмасин. Биз қариндошмиз – деди. Мана, бутун мамлакат кўз ўнгингда турибди, Мендан ажралиб, истаган томонингга кета қол. Агар сен чап томонга кетсанг, унда мен ўнг томонга бораман, агар сен ўнг томонга кетсанг, унда мен чап томонга бораман. Лут атрофга бир қараган эди, кўзига кенг Иордан уваси кўринди. Худованд Садўм ва Ғамўрани хароб қилишидан олдин бу ува то Сўъарга боргунча жуда серсув эди… Шундай қилиб Лут ўзига бутун Иордан увасини танлади.»

Ассалому алайкум. Юқоридаги парчани бежизга берганимиз йўқ. Иордан увасининг ям-яшиллиги, серсувлиги, Лутнинг кўзларини қамаштирган эди. У Иордан увасини танлар экан, бошиданоқ Садўмга бориб ўрнашгани йўқ. Каломда унинг ҳаракати шундай ёзилган: «Лут увадаги шаҳарларда ўрнашиб, чодирлар қуриб, Садўм яқинларигача етди.»

Садўмга яқин жойда яшаган экан, у ернинг одамлари қандай эканлигини эшитган бўлиши керак. Эшитган заҳоти у ердан кетса бўларди. Аммо ундай қилмади. У ўша ернинг серсувлигига, ям-яшиллигига, мол-холларининг бу дуёрда тез кўпаётганига маҳлиё бўлиб қолаверди.

Ўтган сафарги суҳбатимизда, Лутнинг бу ерда қолишига сабаб, фақатгина у ернинг жаннатмакон ер бўлгани эмас, деган эдик. Чиндан ҳам Лутнинг бу ерда қолишига фақат бир сабаб бўлмаган. Каломда келтирилган маълумотларга кўра, Лут сиёсий мавқега эга бўлган шахс бўлган бўлса керак. Ундан ташқари Лут Садўм шаҳрида яшар экан, қизларини ҳам Садўмлик йигитларга узатган эди. Лут Иброҳимнинг жияни бўлишига қарамай, у бошқача ҳаёт тарзини истагани унинг ҳаётидан кўриниб турибди. Иброҳим, бир жойда узоқ қолмасди, у кўчманчи ҳаётни афзал кўрган. Лут эса Худо уларга ваъда қилган ерга боришни истамай, бир жойда ўтроқ ҳаёт кечиришни истаган. Шунинг учун ҳам у Садўм шаҳрида жойлашиб, тинчгина яшай бошлади.

Лутнинг ҳаётини «тинчгина» деб тасвирлаш тўғри бўлармикан?! У ерга кўчиб келиб ўрнашганидан буён кўпгина қийинчиликларга учраган бўлса керак. одамларнинг яшаш тарзи, характерлари, ёвузлиги, Лутни безовта қилмаган, деб бўлмайди. Шунга қарамай, қизларини Садўмлик йигитларга узатди. Бу сабаб ҳам Лутни ўша шаҳарга боғлаб қўйди. Ота сифатида қизларини бу ёвуз шаҳарга ташлаб кетишни истамаган кўринади. Лутнинг ҳаётидаги ҳар бир сабаб уни бу шаҳарга ипсиз боғлаб қўйган. Лутнинг хатоларига, нотўғри ҳаёт тарзига қарамай, Худо Лутни ҳаётини сақлаб қолмоқчи бўлди. Шахсан Худонинг ўзи фаришталарини юбориб, Лут ва унинг оиласини бу шаҳардан чиқиб кетишга огоҳлантирди.

Тўхтанг, огоҳлантирди, дейсизми? Қўлларидан еталаб шаҳардан ташқарига олиб чиқиб қўйди, десангиз-чи! Лут сусткашлик қилса ҳам, Худованд уни аяди. Фаришталар уни, хотини ва икки қизини қўлидан ушлаб, шаҳарнинг ташқарисига олиб чиқиб қўйди. Худо бу шаҳарнинг ёвузлигидан қанчалик зада бўлган бўлмасин, Лут учун сабр-тоқат қилди. Қанчалик меҳрибон ва марҳаматли Худойимиз бор. Ундан ташқари Худо фаришталар орқали Лутга шундай деди: «Энди тез ҳаракат қил, у ерга қочиб омон бўл. Чунки сен у ерга етиб бормагунингча, мен бирон иш қила олмайман.» Худонинг шундай катта меҳрибончилигини Лут сезганмикан?!

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top