3:21

У сув устида юради

MP3

Нарратор 1 Ассалому алайкум. Азизлар Исо Масиҳнинг 5000 одамни тўйдириш воқеаси ёдингиздами? Хуллас Исо Масиҳ 5000 одамни тўйдирди. Кейин эса… келинг бу ҳақида Каломдан ўқиб билиб оламиз. «Исо шогирдларини ўша заҳоти қайиққа тушириб, нариги томонга сузиб ўтишга мажбур қилди. Унгача Ўзи одамларга жавоб берадиган бўлди. У ҳалойиқни жўнатиб бўлганидан кейин, танҳо Ўзи ибодат қилиш учун тоққа чиқди. Кеч кирганда, у ерда ёлғиз Ўзи қолди. Қайиқ эса кўлнинг ўртасида бўлиб тўлқинларда чайқалар, ёқимсиз шамол эсмоқда эди. Субҳидамда Исо кўл томондан шогирдлари ёнига келди. Улар эса Унинг кўл устида юриб келаётганини кўриб, даҳшатга тушдилар. – Бу бир шарпа! – деб қўрқувдан қичқириб юбордилар. Лекин Исо шу заҳот улар билан мулоқотга кириб: — Дадил бўлинглар, бу Мен, қўрқманглар! – деди.»

Нарратор 2 Биз бу парчадан Исо ва ўзимиз ҳақида кўп нарса ўрганса бўлади. Исо Масиҳнинг одамларга ғамхўрлиги, ёлғиз Ўзи ибодатда вақт ўтказгани ва мўъжизали тарзда сув устида юргани. Бу ҳикояда ҳаммани ҳайратга соладиган нарса бу Исонинг сув устида юриши. Инсон зоти бу нарсага қодир эмас. Исо Масиҳнинг шунга ўхшаш кўплаб мўъжизалари Унинг оддий пайғамбардан ҳам юқорироқ эканини исботлайди. Ҳикоянинг асл моҳиятини тушуниш учун ундаги воқеалар кетма-кетлигини тасаввуримизда жонлантирамиз. Исо Масиҳ тоққа чиқиб, бир ўзи ибодат қилди. Тоғ тепасидан туриб, кўл тўлқинлари қайиқни чайқатаётганини, шогирдлар қайиқни бошқаришга қийналиб, бир жойда туриб қолганини ва ниҳоят ёқимсиз шамол эсаётганини кўрди. Ҳа, У тепадан туриб, шогирдларининг қийинчиликка тушиб қолганини, ёрдам бермаса бўлмаслигини англади.

Нарратор 1 Шундан сўнг тонг саҳарда тахминан соат 4 ларда сув устидан юриб шогирдлари томонга қараб юрди. Шогирдлар уни руҳ деб ўйлаб, қўрқувдан қичқиришди, ёрдамга чақиришди. Шунда Исо: «- Дадил бўлинглар, бу Мен, қўрқманглар!» — деди. Шундан сўнг шогирдлар Устозларини таниб, тинчланишди. Баъзан бизнинг қайиғимиз ҳам ҳаёт уммонида олға силжий олмай, бир жойда туриб қолиши, ҳаётнинг бизга қарши шамолларига дош беролмаслиги аниқ. Аммо, шунда ҳам умидимизни йўқотмаслигимиз керак. Исо Масиҳ ўз шогирдларига ёрдамга келганидай, бизга ҳам ёрдамга келади. Қийинчиликлар ҳар бир кишида бўлиши табиий. Художўйларнинг ҳам оддий одамларнинг ҳам ҳаётларида қийинчиликлар бўлиши аниқ. Аммо қийинчиликлар чоғида ким нимага суянади? Мана шу нарса муҳим.

Нарратор 2 Қийинчиликлар чоғида Исо Масиҳни ёрдамга чақирсак, У албатта бизга ёрдам бериш учун келади. У бизни қийинчиликда ёлғиз ўзимизни ташлаб қўймайди. Агар қийинчилик бизнинг фойдамизга бўлса, ўша қийинчиликни енгиб ўтишимизга ёрдам беради. Бироқ агар қийинчиликни олиб ташлаш керак бўлса, олиб ташлайди. Калом бу парчанинг давомида шундай дейди: «Улар қайиққа ўтишлари биланоқ шамол тинди. Қайиқдагилар эса Исога сажда қилиб: — Ҳақиқатдан ҳам Сен Худонинг Ўғлисан! – дейишди.» Ҳар сафар қийинчилик чоғида Исонинг ёрдамини, ҳузурини ҳис қилиб, қийинчиликдан ўтиб олгач, Уни улуғлаб, чиндан ҳам У бизнинг ягона Нажоткоримиз эканига яна бир карра амин бўламиз. Бизнинг www. Najot.com сайтимиз орқали Исо Масиҳнинг янада кўплаб ажойиб ишлари ҳақида билиб олишингиз мумкин.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top