MP3

Ассалому алайкум. Болаларнинг келажакда қандай инсон бўлиб етишиши 100 фоиз ота-онанинг қўлида деёлмаймиз. Бироқ ота-онанинг берган тарбияси ва ўгитлари болаларнинг келажак ҳаётини қуришга асос бўлади. Агар ота-она бирор нарсада хато қилса, ёки боланинг баъзи бир номаъқулчиликларига кўз юмса, келажакда ўша нарсаларнинг меваси татиши тўғри келади. Агар ўғлингизни оилада бахтли ҳаёт кечиришини истасангиз, уни ўз жинсига мос равишда вояга етказинг. Ўғил бола – бўлғуси эркак, шу сабабли у болалигиданоқ ишлаши лозим. Чунки келажакда ўғлингиз оиланинг таъминловчиси ҳисобланади. Шунингдек, у ўзи ва яқинларига суянч ва таянч бўлиши учун кучли ва журъатли бўлиши талаб этилади.

Тўғри айтасиз, ўғил болани ёшлигиданёқ, катта ҳаётга тайёрлаб улғайиши, ота-она ва фарзанд учун ҳам фойдалидир. Ўғил бола ҳақида гапирдингиз, мен эса қизлар ҳақида гапираман. Қизларнинг ҳаётда вазифаси бўлакча. У бўлғуси рафиқа ва она бўлганлиги сабабли тинглай олиши, ҳис қила олиши, қўллаб-қувватлай билиши даркор. Бунинг устига рўзғор қила билиши ҳам муҳим. Булар умумий йўналишлар. Унга баъзи ўзгартиришлар киритишингиз мумкин. Қизларни ёшлигиданоқ, уй ишларига масъул бўлишга ўргатиш ҳар қандай ота-онанинг бурчидир. Эшитишимча, бугунги хитойлик қизлар, рўзғор ишларини қилишни билишмас экан. Уларнинг ўрнига ўғил болалар қиларкан. Рўзғор ишларини ўргатиш билан бирга таълим-тарбия беришни ҳам унутмаслик керак.

Яхши маълумот келтирдингиз. Маълумотларга кўра Хитойда қизлар ўғил болаларга нисбатан анча кам. Шу туфайли қизлар кўпроқ вақтларини ўқиш ва ишлашга қаратишади. Олий ўқув юртларида ҳам ўғил болаларга қараганда қизлар кўпроқ. Шунинг учун ҳам улар оилада овқат қилиш, кир ювиш ёки дазмол қилиш каби ишларни билмай ўсадилар. Қизларнинг кўнглини олиш учун эса йигитлар ҳамма ишни қилишни ўрганишади. Бу маълумот ўз йўлига. Мавзумиздан четга чиқмаган ҳолда ота-оналарнинг «жинсий» масалада хатога йўл қўйишларини эслатиб ўтмоқчиман.

Жинсини эслатиб ўғил болага танбеҳ беришади. Масалан: «Доим қиз болага ўхшаб йиғлайсан, йигит киши бундай тутмайди» — деб койишади. Натижада ўғил бола ҳисларини сир тутади ва атрофдагилардан ҳам буни талаб қилади. Бундай муҳитда улғайган бола куни келиб бошқаларни хўрлайдиган золиб бўлиб етар.

Ота-оналарнинг бу масалада қизларига бўлган муносабатда ҳам хатолари етарлича. Тиришқоқ ва интилувчан қизларини кўп тергайдиган ота-оналарнинг бу ҳаракатини оқлаб бўлмайди. Бувилар ҳам оналар ҳам бизнинг давримизда қизлар ундай эди, қизлар бундай эди, сенинг юришингни қара – дейдиган оналар ва бувилар янглишишади. Эҳтимол ўтмишда қизлар сувдан сокин, ўт-гиёҳлардан-да осуда бўлишгандир! Аммо ҳозир фаол бўлмасдан туриб ҳаётда қандай муваффақиятга эришиш мумкин? Панд-насиҳат қилаётганда ота-оналар ҳар томонлама ўйлаб кўриб, иш кўришлари керак. Албатта ўғил боланинг йиғлоқилигига ёки қиз боланинг тажовузкорлигига йўл қўйиб бўлмайди. Бироқ ўғил болани ҳам қиз болани ҳам маълум бир қолипга солиб қўйиш ярамайди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top