3:18

Муваффақиятнинг аҳамияти

MP3

Ассалому алайкум. Қадрдонлар муваффақият ҳар доим ҳамроҳимиз бўлса қандай яхши бўларди-а! Муваффақият худди витаминга ўхшайди. Ҳамма мана шу муваффақият деб аталмиш «витаминга» муҳтож. Ҳаётда омадингиз юришмай, муваффақиятга эришмаганингизда ўзингиз ҳақингизда яхши фикрлаш қийин бўлиб қолади. Киши ўзига бўлган ишончини, йўқотади, ўзига етарлича баҳо беролмайди. Бундай пайтларда атрофингиздаги бошқалар сиздан кўра омадлироқ кўринади. Бошқаларнинг муваффақияти сизга яққол кўриниб қолади. Ҳар биримиз ҳали мактабда ўқиб юрганимиздаёқ, муваффақиятнинг маъносини тушуна бошлаганмиз. Ўқувчилик йиллариданоқ, ҳар бир бола муваффақиятнинг нималигини, унга қандай эришишни, ва қанчалик муваффақиятга эга эканини билади.

Ҳа, бу суҳбатлардан ёшлигимга қайтгандай бўлдим. Биз бошимиздан кечирган, ҳис қилган нарсаларни фарзандларимиз ҳам ҳис қиладилар. Улар ҳам муваффақият ҳақида ҳозирдан унча-мунча билим ва тушунчага эгалар. Болаларимиз ҳар куни мактабга борар экан, ўзларининг қанчалик муваффақиятли эканларини ҳис қиладилар. Ўзларини бошқа болалар билан таққослайдилар. Дарсдаги ўзлаштиришларига қараб, ўзларининг ва бошқаларнинг муваффақиятини ўлчайди. Болалар тезроқ ва осонроқ ўрганишларига қараб, ёки бўлмаса, ўқитувчиларга манзур бўлиши ёки бўлмаслигига қараб, ўзлари ҳақида фикр чиқарадилар. Бундай пайтда ота-оналарининг маъқуллаши ҳам уларга жуда катта ёрдам бўлади.

Мактабдаги болалар ҳақида яхши биламан. Мактабдаги болаларни кўрсам ўз ёшлигими ёдимга тушади. Мактабда яхши баҳоларга ўқийдиган, фанларни яхши ўзлаштирадиган ва ўқитувчилардан кўп мақтов эшитадиган болалар, ўқишга хурсандчилик билан боради. Аксинча ўқишлари унчалик яхши бўлмаган болалар, мактабга боришни ёқтирмайдилар. Бундай болалар учун мактаб, катта бир муаммо. Нега шундай? Болалар нега мактабга боришни ёқтирмайдилар? Одатда бундай болалар мактабда, ўзларини ёмон ҳис қиладилар, бошқалардан кўра аҳмоқроқ, ақлсизроқ ҳис қилади. Ўзлари ҳақида паст фикрлайдилар. Табиийки ўзини бошқалардан кўра камситилгандай ҳис қилиш ҳеч кимга ёқмайди. Ҳеч ким ойнадан ўз камчилигини, ожизликларини кўришни истамаганидек, бола ҳам мактабга бориб, яна ўз камчилиги билан дуч келишни истамайди. Мактаб унинг учун кўзгудай гап.

Сизга маълумки, болалар мактабдаги фанларни ўзлаштиролмасалар, ҳамма нарсада ўзларини орқада қолгандай, ҳеч нарсага ақллари етмайдигандай, ҳис қилишади. Бу мутлақо нотўғри фикр. Аммо бечора болалар бу фикрнинг нотўғри эканини қаердан билсин. Бола мактабда қийинчиликларга дуч келса ҳам, ўша қийинчиликларни енгиб, ўзи ҳақида паст фикрламасликка ўрганиши лозим. Бунда биз ота-оналарнинг ўрни катта. Болангиз бирор бир фанни ўзлаштиролмай қийналаётган бўлса, унга эринмай, ўша нарсани бошқача йўллар билан тушунтиришга ҳаракат қилинг. Энг муҳими, бу фанни ўзлаштиролмаслик, ақли ноқислик эмаслигини тушунтиринг. Бола мактабда бир фандан яхши ўзлаштиролмаса, бошқа бир фанни уддалаши мумкин. ёки бўлмаса мактабдаги фанларни яхши ўзлаштиролмаган бола ҳаётда бошқа нарсага уқувли бўлиши мумкин. бу нарсани боланинг ўзи тушуниб етолмайди. Бунга биз катталарнинг ёрдами билан эришади.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top