MP3

Бу бир замондошимизнинг гувоҳлиги. Сиз билан биз яшаб турган бир кунда, атрофимизда шунча кўп инсонлар бор-ки, уларнинг ҳар бир ҳаётлари давомида Худонинг мўъжизаларини, иноятини, марҳамати ва севгисини кўришган. Ҳали Худонинг Ўзи кимлигини аниқ билмай туриб, Самодаги Илоҳий Зотга сиғинганлар, топинганлар қанча. Сиз билан мен ҳам улардан биримиз. Бу гувоҳликни яқинда бир аёлнинг оғзидан эшитдим. Бу чиндан ҳам ўша аёлнинг ҳаётида юз берган воқеа. Эшитишга тайёрмисиз?

Ўша аёл ҳикоясини шундай бошлади: «Мен оилада ўн фарзанднинг 4 чисиман. Ëшлигимдан ота-онам ҳаммамизни художўй бўлишга ўргатган. Имкон қадар ҳалол ва ҳаром деган нарсаларни онгимизга сингдиришга уринишарди.

13 ёшларга тўлганимдан кейин эса намоз ўқишни ўргана бошладим. Онам бунга мажбурламаган бўлса-да, ўшанда Худога яқин бўлгим келганди. Узоқ вақт намоз ўқишни ўрганишга ҳаракат қилдим. Ҳар доим нимадир бўлиб, бу ҳаракатларим зое кетарди. Тез-тез касал бўлиб турардим. Ўзим нимжон ва қорагина қиз эдим. Кейинчалик мактабни битириб, ўқишга кирдим. Ўқишни битириб, ўзим севган кишига турмушга чиқдим. Ҳаётимиз бошида яхши кетди. Кейин эса хўжайиним иши юришмай, қишлоқдан шаҳарга кўчиб келишга қарор қилдик. Бу ерда қариндошимнинг кўмагида, унинг ишхонасига иқтисодчи бўлиб ишга кирдим. Ишлаб юрар эканман, бошқа бир шаҳарга бориб ишлаб келишга имкон туғилди.

Хўжайинимнинг ишлари ҳали ҳам аввалгидек ёмон эди. Иккита ёш болам бўлишига қарамай, ҳаётнинг қийинчилиги аччиқлик қилиб, бошқа шаҳарга кетишга қарор қилдим. Кетдим ҳам. У ерда деярли бир йил ишладим ва ўқидим. Чет тилини ўргандим. Қайтиб келганимдан сўнг яна ўша қариндошим билан бирга ишлай бошладим. Бир куни унинг уйида Муқаддас Китобни кўриб қолдим. Аста секин варақлаб, оятларни ўқий бошладим. Бу оятлар худди мен учун айтилаётгандек, юрагимга қуйилиб келарди. Бу сўзлар қалбимдаги бўшлиқни аста-секин тўлдираётгандек бўлди. Қариндошимдан сўраб, бу китобни тез-тез ўқиб турадиган бўлдим. Қийналганларимда, Худонинг Ўзи менга далда бераётгандек, қалбим турли муаммолардан ичида азоб чекаётганида, менга сокинлик ва ҳотиржамлик бергандек бўларди. Кейин эса яна бир инсон орқали, Худони яхшироқ таниб олдим. Аммо олдинда мени катта синовлар кутиб турарди. Бу китобни ўқиётганимни билиб, турмуш ўртоғим менга қаттиқ қаршилик қилди.

Мен унга тушунтирмоқчи бўлар аммо тушунтиришга қийналардим. Охири Худога қалбимни тўкиб солдим. Унга «Худойим Ўзинг унга тушунтиргин»- дедим. Бир куни яна калом устида жанжаллашиб қолдик. Унга «Қилган гуноҳларимиз то Худонинг ўзи ювиб ташламагунча ювилиб кетмайди», — дедим. У эса сўзларимни эшитишни ҳам истамади. Ўша куни тунда қўллари қизариб кетганини пайқаб қолди. Қанчалик ювмасин, кетмасди. Бирор нарса тошдимикан деб, дори ҳам суртиб кўрдик, фойдаси бўлмади. Докторга бордик. У ҳам ҳеч нарса деёлмади. Бир кун яна Китоб борасида мен билан жанжаллашди. Ўша куни қўллари яна ҳам қизариб кетди. Ўшандан сўнг бу нарса Худонинг иши эканини тушуниб етдик. Икки кун менга ҳеч нарса демади. Бироқ учинчи куни тонгда қўллари аввалгидек соғайиб қолганини кўрдик. Унинг кўзлари порлаб турарди. Кейин эса унинг Худога имон келтирганини англадим.»

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top