3:40

Қамоқдаги хурсандчилик 2

MP3

Ассалому алайкум. Агар ёдингизда бўлса, ўтган сафар Узоқ Шарқда яшайдиган Абдул исмли киши ҳаётидаги бўлган гувоҳликни ҳикоя қилгандик. Афсуски суҳбатимиз тугамай қолган эди. Яна эслатиб ўтаман, бу оддий ҳикоя эмас, бу ўша кишининг ҳаётида бўлиб ўтган воқеа. Бу воқеа бундан 20 йиллар олдин бўлиб ўтган эди. Бу одам ҳозир ҳам ҳаёт бўлса керак. Ўтган сафар суҳбатимизни тингламаганлар учун бу воқеа қандай бошланганини қисқагина айтиб ўтсам. Абдул исмли киши олти боласини боқа олмай, ўғирликка қўл уради. Уни 8 йилга озодликка ҳукм қилишади. Ўз камерасида ўтирган кунларнинг бирида қўшни камерадан қўшиқ айтаётган махбус овозини эшитади.

Бу қўшиқ бир неча кун такрорланади. Охири Абдул ҳам бу қўшиқни ёдлаб олади. Бир куни Абдул қўшни камерадаги махбус билан танишади.

Улар узоқ ва қизғин суҳбатлашадиган бўлишди. Ҳа, айтганча, сирли маҳбуснинг исми Карим экан. Унинг ҳам болалари ва хотини бўлган экан, бироқ айтишича масиҳий бўлгач, уни ташлаб кетибди. Карим жуда ақлли ва зеҳни ўткир одам экан. Бутун бир Инжил китобини сув қилиб ёдлаб олган экан. Абдул қандай савол бермасин, ҳаммасига жавоб топарди. Унинг берган жавоблари жўяли ва асосли бўларди. Бу мунозаралар Абдулнинг бошини чалкаштириб ташлади. Охири Карим билан гаплашмай қўйди. У ўз ўзича ўйларди: «Нега Худо битта бўлса, одамлар турли йўллар билан Унга сиғинишади. Ҳамма бир йўлда юрса бўлмайдими? Динларни кўпайтиришнинг нима кераги бор? Қайси йўл тўғри? Охирги пайтларда қалби Карим айтган сўзларни тўғри дейди, бироқ шу пайтгача ишониб келганлари-чи, ахир ота-боболари ҳам шу йўлда юришган-ку?

Бу саволларга жавоб топа олмади. Охири Худонинг ўзига мурожаат қилиб қўя қолди: «Худо, Сен қандай Худо бўлсанг ҳам, Сенинг борлигинг аниқ, мен аввал сенга ишонган бўлсам ҳам, бу қадар Сенга яқин гапирмаганман. Бундай сўзларни айтишни ҳаёлимга ҳам келтирмаганман. Агар Сен чиндан ҳам бор бўлсанг, Карим айтган Худо бўлсанг, менга йўл кўрсат. Менинг қамоқдалигимнинг аҳамияти йўқ. Болаларим ва хотиним қандай аҳволда билмайман. Балки улар ҳам мени ташлаб кетишгандир.» У шу саволлар билан ухлаб қолди. Кейин кимдир уни чақиргандай бўлди. Бу туш эдими ёки ваҳий билолмай қолди. Ўрнидан турди қараса рўпарасида Карим тасвирлагандай Исо Масиҳ турибди. Узун оқ кийимда қўлида чўпон таёғи ҳам бор. Энг қизиғи унинг олдида болаларининг ҳаммаси соғ саломат, хотини эса унга қараб жилмайиб турарди.

Бу кўрганлари унга жуда қаттиқ таъсир қилди. Бу туш эмас эди. Унинг юзи шундай ёрқин ва нурли эдики. Меҳр-муҳаббатга тўла кўзлари билан Абдулга боқиб турарди. У энди аввалги Абдул эмаслигини англади. Тезда ёнидаги қўшниси билан шодлигини баҳам кўрмоқчи бўлди. Бироқ қўшни камерадан ҳеч ким жавоб бермади. Бу нарса уни жуда ҳавотирга қўйди. Овқат олиб келадиган аскарлардан қўшни камерадаги махбус ҳақида суриштириб билди. Бечора қийноқларга чидай олмай жон таслим қилибди. Унинг аҳволига ачинганидан кўзларига ёш қуйилиб келди. Шу заҳоти ичидан бир овоз келди: «Бу йўлга кирсанг сени ҳам шу кўйга соладилар», аммо ўша заҳоти кўз ўнгида Исо Масиҳнинг ёрқин ва нурга тўла юзи, меҳр билан боқиб турган кўзлари намоён бўлди. «Йўқ, ўлсам ҳам шу йўлда ўламан» — дея қарор қилди. Уни тез орада озод қилишди. Қамоқдан чиқиб билса-ки, болаларига бир нотаниш кимса ҳар куни озиқ-овқат олиб келиб турибди.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top