3:09

Яхшилик қилиш

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Эфирда “Дилкаш” радиоси ва унинг бошловчиси мен Ғолиббек. Азиз радио тингловчилар, ёдингизда бўлса, Раббимиз Исо Масиҳ самариялик ҳақида бир масални сўзлаб берган эди. Раббимиз ушбу масални гапириб берганидан кейин қонунчидан сўради:

“Сенингча, учовидан қай бири қароқчиларнинг қўлига тушган одамга яқин саналади?” Сиз-чи, азиз тангловчи, сиз нима деб ўйлайсиз? Қонунчи Раббимизга нима деб жавоб қайтарди? “Унга шавқат қилган одам-да, — деди у. Унга шавқат қилган меҳрибон бўлган, ёрдам берган, раҳми келган ва у учун нимадир қилган киши — энг яқини бўлган”.

Шунда Раббимиз Исо шундай деди: “Бор ва сен ҳам шундай қил”. Раббимиз бу билан нима демоқчи эди? У самариялик каби йўл тутишни, қўлидан келганича муҳтожларга ёрдам беришини хоҳлаган эди. Азиз биродар, Раббимиз худди шундай ишларни биз ҳам қилишимизни хоҳлаяпти. Биз 1 Юҳанно китобининг 3 боби 18 оятини биргаликда ўқиб кўрамиз.

“Эй фарзандларим, биз сўз ёки тил билангина эмас, балки амалда ва ҳақиқатда севишимиз лозим”. Азиз биродар, биз бошқаларга қандай ёрдам бера оламиз? Энг аввало, бошқалар билан дўстона ва яхши муносабатда бўлишимиз лозим. Улар муҳтож бўлган нарсалар бизда бўлса, шу орқали ёрдам беришимиз мумкин. Биродарларимизни ва муҳтож бўлган инсонларни уйимизга меҳмонга чақиришимиз мумкин.

Энг муҳими, уларга Раббимиз Исонинг абадий ҳаёти ҳақида гапириб берамиз. Ўйлайманки, шу айтиб ўтганларимиз бошқаларга кўрсатадиган ёрдамимиздир. Азиз биродар, агар сизда бошқаларга ёрдам бериш ва уларни Раббимизнинг ёнига чорлаш истаги бўлса, қўлдан келгунча амалга оширишга ҳаракат қилинг. Биз Исо Масиҳни ўз Қутқарувчим деб қабул қилганимизда, У бизнинг ҳаётимизга киради.

У Худони бутун қалбимиз, бутун жонимиз, бутун ақлимиз билан севишга ва ўзгани ўзимизни севганимиз каби севишга ёрдам беради. Азизлар, бундай севги фақатгина Худода бор. Агар биз Унга қалбимизни очсак, У бизнинг қалбимизни ўша севги билан тўлдиради. Азиз дўстим, Раббимиз Исо ҳар бир инсоннинг юрагини билади ва кўриб туради.

Шунинг учун ҳам У биздаги муҳтожликларимизга бажонидил ва ихтиёрий равишда ғамхўрлик қилади. У гуноҳ қилмаслигимизга ёрдам беради. Агар шайтон бизни гуноҳ қилишга бошлайдиган бўлса, Раббимиз бизни шайтондан ҳимоя қилади. Раббимиз бизни ҳеч қачон ташлаб кетмасликка ва унутмасликка ваъда берган. Ҳурматли радиомиз мухлислари, бизнинг интернет сайтимиз ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Азизлар, сиз ушбу сайтимиздан бемалол фойдаланиб, ўзингиз учун керакли маълумотларни олишингиз мумкин. Азизлар, яна бир бор манзилимизни эслатиб ўтсам: www.najot.com Яна учрашгунча хайр, соғ-омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top