3:10

Худонинг хизматчилари

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Сизлар билан яна радио орқали учрашиб турибмиз. Мана шу учрашув ғойибона бўлса-да Худовандга шукур деймиз. Бугун микрофон қаршисида мен бошловчи Ғолиббек. Азизлар, барчамизга яхши маълум, Раббимиз Исо Масиҳ ер юзида унчалик кўп вақт бўлмади.

Лекин шу қисқа вақтга қарамай, Раббимиз катта ишни амалга оширди, деб айта оламиз. Энг муҳим, У ҳеч ким кутмаган пайтда яна ер юзига қайтиб келади. Раббимизнинг ер юзига қайтиб келишидан бу сафар бир мақсади бор. Маълумингизким, У Ўзига содиқ кишиларни Ўзи билан бирга Осмон Шоҳлигига олиб кетади.

Шу пайт ҳар бир киши бошқалар Хушхабар эшитишлари учун нима қилганликлари тўғрисида ҳисобот берадилар. Албатта, Унинг буйруғини бажарган кишилар Худованд томонидан мукофотланади. Худо “Яхши, меҳрибон ва содиқ хизматкор!” деб мақтайди. Улар Унинг ҳузурида тантана қилишади. Унинг буйруғини бажармаган, аксинча, ўзини хурсанд қилган ялқов хизматкорлар рад этилади.

Улар: “Яхши, меҳрибон ва содиқ хизматкорсан!” деган мақтовни эшитишмайди. Улар учун мукофот ҳам йўқ. Улар ўзларида бор бўлганини ҳам йўқотишади. Улар Худонинг ҳузурида туришганда уялиб қолишади. Азиз радио тингловчи, айнан шу ҳақидаги оятни Муқаддас Китобингизнинг 1 Юҳанно мактуби 2 боби 28 оятидан ўқиб олишингиз мумкин.

Азиз биродар, баъзи пайтларда кимга Хушхабар айтишим мумкин деб ўйлаб қоласан. Бундай деб ўйлашга, балки ҳозирги шароит мажбур қилар. Лекин шароит туфайли Худонинг хизмати тўхтаб қолмаслиги зарур. Масалан, ўз яқинларингиз, дўстларингиз ва ниҳоят сиз ишонган дўстларингиз бор. Айнан шулар Худонинг Хушхабарини эшитишга муҳтождир.

Азизлар, Уларга Муқаддас Китобни ўқишлари учун ва воизхонларнинг ваъзларини эшитишлари учун шароит қилиб бериш — ҳар биримизнинг вазифамиздир. Ҳурматли биродар, Раббимиз Исо Масиҳ ҳар бир масиҳийга хушхабарни бошқаларга етқазишни буюради. Унинг амрларини бажаришлари учун ҳар бир кишига қобилият берган ва ҳар бир киши Унга итоат қилиши ёки қилмаслигига қараб мукофот олиши ёки уни йўқотиши мумкин.

Раббимиз Исо ер юзидан кетишидан олдин Ўз шогирдларига бебаҳо нарса қолдирди. У уларга пул ҳам, қимматбаҳо буюмлар ҳам бермади. У уларга Ўзи учун ишлатиши мумкин бўлган Хушхабарни, У ҳақидаги эзгу хабарни қолдирди. Азиз биродар, Худованд учун хизмат қилайлик, ахир У биз учун Ўзининг ягона Ўғлини аямай қурбонликка бағишлади. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, радиомиз ҳақида кенгроқ маълумотга эга бўлишингиз учун интернет сайтимизни сизларга яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман. Бизнинг сайтимиз интернетда www.najot.com деб берилган, сайтимизга марҳамат қилинг. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, соғ-омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top