3:08

Руҳий ғалаба 82

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчилар. Эфирда “Дилкаш” радиоси ва унинг бошловчиси мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Шайтон доимо инсонларга турли йўллар билан ҳужум қилиб келмоқда. Шайтон, айниқса, масиҳий биродарларимиздан ва уларнинг онгидан Худонинг каломини олиб қўймоқчи.

Бўш қолган жойни эса ёлғон ва нотўғри таълимотлар билан тўлдириш ниятидадир.

У хоҳлайдики, бутун инсоният гуноҳни унчалик ёмон ва жиддий эмас, деб ўйлашларини. Унинг энг буюк хоҳиши ва истаги — бутун инсоният гуноҳ уммонига ғарқ бўлиб, унда чўкиб кетишдир.

Агар инсон оддий ёлғон гапиришни гуноҳ эмас деб билса, бу шайтоннинг ирмоғига илинганидан даракдир. Мен ўз қулоғим билан эшитган ва кўрганим ҳақида сизлар билан бўлишиш ниятида эдим. Бир масиҳий биродаримиз айрим нарсаларни гуноҳ эмас деб ўйлар эди. Энг даҳшатлиси, ўзидаги шу ҳаракатни бошқаларга ҳам ўргатишга ҳаракат қиларди.

Кунларнинг бирида юздан ортиқ масиҳий биродарлар тўпланишиб, тоққа дам олиш учун боришни ният қилишади. Албатта, уларнинг ётиб қолишлари учун тоғда жой керак эди. Биродарлар ўша, мен юқорида сизларга айтиб ўтган, биродаримиздан жой топишини илтимос қилганларида, у жон деб рози бўлди.

Албатта, биродаримиз тоғли райондан шинамгина жойни топиб, жой эгаси билан нархини келишди. Шундан сўнг буюуртмачиларнинг олдига келиб, келишилган нархнинг устига яна эллик фоиз нарх қўйиб, уларга ўз фикрини билдирди. Албатта, биродарларимиз унинг ростгўйлигига ва масиҳий ҳеч қачон алдамаслигига ишонишди шекилли, рози бўлишди.

Шундай қилиб, биродаримиз каттагина ва мўмайгина маблағ ишлаб олди. Албатта, мен унга нотўғри иш қилганини айтиб, ундан бироз хафа бўлдим. Шунда биродаримиз: йўқ, бу гуноҳ эмас, мен ўртада турган даллолман. Бундан ташқари, мен анчагина вақтимни шу иш учун сарфладим, деб айтган эди. Албатта, у биродаримиз шундай ишларни бажарувчи ва қилган иши учун маош олар эди.

Нима бўлганида, биродаримиз ўз биродарларига ёлғон гапирди. Энг даҳшатлиси, худди шундай йўл билан пул топишни бошқаларга ҳам ўргатарди. Азиз биродарлар, айнан шу мавзу бўйича сизларнинг фикрларингизни билмоқчи эдик. Сиз қандай ўйлайсиз, биродаримиз тўғри йўл тутдими ёки йўқми?

Фикрларингизни бизнинг электрон манзилимизга жўнатасиз деган умиддамиз. Бизнинг электрон манзил: dilkash@najot.com. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканмиз, яна бир бор эслатиб ўтмоқчимиз. Шайтон инсониятни йўлдан оздириб, Худонинг олдида гуноҳкор қилиш учун доимо янги-янги йўлларни қидириб топишга ҳаракат қилади. У шундай йўл тутадики, кўпинча айрим гуноҳ ишлар ҳам ҳаёлингизда гуноҳмасдек кўринади. Худовандга ва Муқаддас Руҳга қулоқ солиш эса энг тўғри йўл бўлишига ҳеч кимда шубҳа бўлмаса керак. Хайр омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top