3:07

Худонинг сўзи 12

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг азиз мухлислари. Радио тўлқинларида сиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Микрофон қаршисида мен Ғолиббек. Худога ишонишимиздан бирдан бир мақсад, Унга астойдил топинишдир. Масалан, Аюбга биринчи кулфат келганида у нима қилди?

Бу ҳақида Муқаддас Китобда шундай ёзилади. Аюб китоби 1 боб 20 ва 21 оятлар. “Аюб туриб қайғудан чопонини йиртиб ташлади. Кейин ҳамма сочини қириб ташлаб, Худонинг олдида мукка тушди. У шундай деди: “Онамнинг қорнидан яланғоч туғилдим, ўлганимда ҳамма нарсани ечиб ташлашади. Ҳамма нарсамни Эгам берган эди, Эгамнинг Ўзи олиб қўйди. Эгамнинг номига шон-шуҳрат бўлсин”.

Азиз биродар, эътибор қилинг, Аюб бошига тушган шунча кулфатлар учун Худодан хафа бўлиш ўрнига Унга миннатдор бўлиб, Худога янада яқинроқ топинишга ҳаракат қилмоқда. Аюб қўлларини мушт қилиб, Худога ва ўз яқинларига жаҳл қилмади.

У Худонинг олдида тиз чўкиб йиқилди. Аюб бир нарсани жуда яхши тушуниб турган эди. У, нолишдан кўра, Худованд билан яқинроқ бўлишнинг фойдаси борлигини яхши тушунар эди. Чунки Худованд шундай қудратли-ки, Ўзи берган барча бойликларини яна қайтариб олишга ҳам қодир. Худовандга топинишда икки муҳим омилни кўришимиз мумкин.

Масалан, шунчалик ҳаракат қилиб, Худованднинг куч-қудратини, шон-шуҳратини ҳамда меҳрибон ва марҳаматлилигини кўришимиз мумкин. Иккинчи томондан эса инсон Худовандга қанчалик яқинроқ топинган сари ўзининг гуноҳкорлигини ва шунча эътиборга лойиқ эмаслигини кўра билади. Аслида эса Худованд шунча мақтовларга ва топинишга тўлиқ лойиқдир.

Инсон эса қанчалик Худони қониқтиришга ҳаракат қилмасин, барибир гуноҳкорлиги бу нарсаларни амалга ошириш учун халақит қилади. Аслида инсон бир умр жазоланишдан бошқасига муносиб эмас. Лекин Раб Исонинг қилган ажойиб ишлари орқали Худованд бизларни қабул қилади. Раббимиз биз, гуноҳкор инсонларга, кўрсатган марҳамати учун, биз Ундан бир умр қарздормиз.

Исо Масиҳ бизларни фақатгина жазолардан қутқариб қолмади. У инсонлар ҳақида ғамхўрлик ҳам қилмоқда. Бизлар нафас олаётган ҳар бир томчи ҳавони ҳам Худованд бермоқда, кундалик ризқимизни бериб, танамиз ҳақида ҳам жон куйдирмоқда. Шундай ғамхўрлик учун Худовандга астойдил топиниш — ҳар бир масиҳий учун жуда муҳим.

Эртадан кечгача Унга раҳмат айтганимизда ҳам Худованддан қарзимизни узолмаймиз. Қарзи бор инсон эса қарз берувчи олдида қулдай бўйсуниб, айтган буйруқларини бажариши лозим. Азизлар, ўзингиздаги турли саволларга бизнинг интернет сайтимиздан жавоб олишингиз мумкин. Бизнинг манзил: www.najot.com Яна радио орқали учрашгунча хайр, соғ-омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top