3:22

Бу дунёда ким хақ?

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар, сиз азизлар билан яна радиомиз тўлқинларида дийдор учрашиб турганимиздан бехад хурсандмиз. Азизлар, ваъда қилганимиздек, бу дунёда ким ҳақ деган эшиттиришимизнинг давоми ҳақида сизлар билан суҳбат уюштирсак.

Азизлар, биз сизлар билан ҳозиргача ўрганган ҳақиқатлар, масиҳийликнинг асоси ҳисобланади. Айтишимиз мумкинки, у бошқа таълимотларни ҳақийқийлигини ўлчайдиган ўлчов ва мезондир. Шундай бўлса-да, азизлар, ҳозир муҳим бир саволга жавоб бериб ўтишимиз зарур. Азизлар, сиз ушбу муҳим ҳақиқатларга қандай қарайсиз?

Агар инсон ўзининг гуноҳкорлигини англаб етса ва кечирим олиш учун ҳамда Осмонда Худо билан бирга бўлиш учун хочда азоб чекиб ўлган ва тирилган Худонинг Ўғли Исо Масиҳга ишонса, инсон тўғри йўл тутган бўладими? Ўйлайманки, ҳа! Қачонки инсон ўзини гуноҳкорлигини тан олиб, ҳақ Худовандан кечирим сўраса — бу тўғри йўлдир.

Бу ҳали Исо Масиҳни ўз Қутқарувчим деб тан олмаган ҳар қандай инсон учун жуда муҳим саволдир. Ҳар бир масиҳийнинг вазифаси, ҳали имонга келмаган ҳар бир инсонга ушбу ҳақиқатларни тушунтириб бериши лозим. Азизлар, агар ҳар биримиз ушбу ҳақиқатларни яхши англаб етсак, бу дунёда ким ҳақ деб айтилган саволларга ҳеч иккиланмай жавоб бера олардик.

Азизлар, ҳар бир шунга ўхшаш саволларга Муқаддас Китобнинг асосий ҳақиқатлари билан жавоб беришга ўрганишимиз керак. Чунки Муқаддас Китобда фақат ва фақат бор ҳақиқат ёзиб қўйилгандир. Агар биз ўқиб ўрганаётган Муқаддас Китоб ҳақиқатларига қайси бир эътиқоднинг ҳақиқатлари тўғри келмаса, у Худованднинг нажот йўлини ўргатмаётганига урғу бериб гапиришимиз керак.

Ҳар бир ўзини “мен ҳақ” деб биладиган, кўп динлар орасида адашиб қолиш ҳеч гап эмас. Шунинг учун ҳам ўзимиз нимани ўрганаётганимизни яхши билиб олишимиз керак. Азизлар, Раббимиз Исо Масиҳнинг Хушхабарини бошқаларга гапириб беришдан уялманг. Римликларга мактубининг 1 боби 16 оятида шундай деб айтилган:

“Ҳар ҳолда мен Инжилдан ор қилмайман. Аввало яҳудий, сўнг турли халқдан имон келтирган ҳар бир киши учун Инжил Худонинг ҳалоскорлик қудратини етказувчи Хушхабардир”. Бу нажотга элтувчи ягона йўлдир. Азизлар, бошқа эътиқодга ишонувчилар учун доимо ибодат қилинглар ва имконият бўлган пайтдаёқ уларга бор ҳақиқатни гапиришга доимо тайёр бўлинг. Юҳанно мактубининг 14 боби 6 оятида шундай оят бор:

“Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмайди”. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканмиз, интернет сайтимизни яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com Омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top