3:54

Мўжиза бўлишини истайсанми?

MP3

Ассалому алайкум азиз ака-ука ва опа-сингиллар. Масиҳийнинг йўли деб номланган дастуримизга хуш келибсизлар. Хаётингдаги вазиятларда Xудонинг ишлари бўлиши учун мухим бир хақиқатни англаб олишимиз шарт. Худо хеч нарсани тасодифан қилмайди. У мақсади, тузиб қўйган режаси асосида иш қилади. Биз Xудонинг қиёфасида Унга ўхшаш бўлиб яралганмиз. Худога ўхшаб фаолият юритишда хеч нарсани тасодифан қилмаймиз. Биз хамма нарсани кўзлаган мақсад билан қиламиз. Xудонинг қудрати бирон бир мақсад бўлмаса ишламайди. Мен қон кетиб юрган аёлнинг хикоясини жуда хам яхши кўраман. Унинг фикрида Исони кўрганда нима қилиши хақида тасаввур бўлганди. У ўз вазияти, холатидан чиқиб, Исонинг ёнига келди. У ўзича “Агар, Унга бир тегинсам бас, соғайиб кетаман”-деб ўйлаганди. Агар буни бошқача қилиб айтадиган бўлсак, У Исони кўришдан олдин, ўй-фикрида кўришни тасаввур қилиб бўлганди, хаёлида аллақачон Уни кўриб бўлганди. Унинг ёнига шубхаланмай келди. Унинг ёнига аниқ мақсад билан келди. Ўша пайтда Исонинг ёнида жуда кўп одамлар тиқилиб турганди, кейин оломон ичидан Исонинг ёнига ёриб ўтди. Уни кўрганда қўллари билан Уни ушлади, ўшанда соғайганини билган эди. Унинг имони мақсадини амалга оширди. У Исога тегинганда Исодан Ўзидан куч чиққанини сезди. Қаерда имон бўлса ўша ерда қудрат хам бўлади.

Кўп одамлар мақсад билан Xудога қўлларини теккизмагани учун Xудодан хеч нарса олиша олмадилар. Улар Xудонинг ўзгартириш қудратидан бебахра қолишган. Бу аёл шифоланди, чунки Xудо унинг имонини кўрди. Худонинг хузурига мақсад билан кел. Мақсадинг нима бўлиши керак? Сен Унга топинишинг шарт, ўшандагина У сенга Ўз қудратини кўрсатади. Унинг қудрати мақсад бўлcaгина ишлашини билиб олайлик. Худосиз мўъжизалар содир бўлмайди. Хамма мўъжизалар Xудонинг мавжудлигини исботлайди, шу сабабдан У Ўзини мўъжизалар орқали кўрсатади. Жамият учун мўъжиза сўзи нотаниш бўлиб қолган чунки у инсонларнинг ақлига тўғри келмайди. Ғайритабиий ишларни мўъжиза деб биламиз. Бунда Xудо инсонларнинг вазиятига келиб нотабиий ишларни қилиб беради. Инсон мўъжиза сўзини инкор этади. Табиатда камдан-кам учрайдиган ғаройиб ходисалар содир бўлсагина, бу ишларни Xудо қилган деб тан оламиз. Биз Xудонинг қилган ишларига салбий ёндошамиз. Хаётдаги вазият ва шароитларнинг ўзгаришини табиий хол деб қараймиз. Баъзи нарсаларни инсон ўзи хам ўзгартира олади. Инсон қила олмайдиган ишларда эса, Xудонинг ёрдами керак бўлади.

Худонинг қилган хамма ишлари мўъжизадир. Мўъжизалар аслини олганда илохийдир. Хамма мўъжизалар Xудонинг инсонлардан буюкроқ эканлигини кўрсатади. Хозир вазиятларинг сендан устун бўлиб турибдими? Улар сен учун дунёнинг энг баланд чўққиларидек кўриняпдими? Ўзгартиришга харакат қилиб кўрдинг, аммо барча харакатларинг бехуда бўлдими? Шунча уринганларинг пучга чиқдими? Сен учун мўъжиза қилувчи қудрат борлигини билиб ол. Хамма нарсани ўзгартирувчи куч-қудрат борлигини билишинг керак. Худо сенинг номинг ёзилган қоғозга мўъжизалар тайёрлаб қўйибди. Инсонларга қарама. Ха Xудо инсонларни ишлатиши мумкин, лекин шундай бўлсада хеч қачон инсонлардан кутма. Иложсиз нарсаларнинг иложини қилувчи, Xудога қарагин. Мўъжизалар биз учун табиий хол бўлиб қолсин. Хаётимиз учун мўъжизалар эълон қилайлик. Худо сен учун мўъжиза қилишга тайёр турибди. Хамма нарса мумкинлигига ишонайлик. Азизлар, бордию, ўз фикрингизни билдириш истагида бўлсангиз, Дилкаш Радио телеграм каналимиздан фойдаланиб бизга хабар юборинг. Раббимиз инояти сиз муҳтарамга ёр бўлсин. Хайр, омон бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top