3:31

Руҳий ғалаба 90

MP3

Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз азиз дўстларимиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Ҳурматли биродарлар, инсон қанчалик ҳаракат қилмасин, Худосиз ҳеч нарсага эриша олмайди. Ишаё пайғамбар ўзининг китобининг 64 боби 6 оятида шундай деганди: “Ҳаммамиз ҳаром нарсаларга ўхшаб қолдик.

Яхши ишларимиз ифлос кийимлар кабидир. Япроқ каби сўлиб боряпмиз. Айибларимиз шамол каби бизни олиб кетяпти.” Азизлар, агар инсон ўзининг солиҳлиги учун осмонга борганида, ўйлайманки, биринчи бўлиб ҳаворий Павлус борар эди. Филиппиликларга мактубининг 3 боби 4 оятида Павлус шундай деган эди:

“Қолаверса мен ўз фазилатларимга ҳам ишонишим мумкин. Агар бошқа кимса, мен ўз фазилатларимга ишонаман деса, ундан ҳам кўпроқ мен ишонаман” Азиз радио тингловчи, ҳаворий Павлусда мақтанса арзийдиган кўпгина хислатлари бор эди. Агар инсонлар ўзларининг солиҳликлари туфайли уларга жаннат эшиклари очилганда эди, мен ишониб айтаман, бунга Павлус ҳам асосий номзодлардан бири бўларди.

Лекин минг афсуслар билан айтамизки, Павлус ҳам ва бошқалар ҳам ўзларининг яхшиликлари туфайли жаннатга бора олмайдилар. Жаннатга бориш учун Худованд инсонинг ташқи кўриниши эмас, ёки лавозимига қараб эмас, юракка қараб жаннат эшикларини очади. Худованднинг кўз ўнгида юрагимизни тоза тутиш жуда муҳимдир.

Римликларга мактубининг 3 боби 10 ва 12 оятларида Павлус шундай ёзади: “Солиҳ киши йўқ, бир киши ҳам йўқдир. Идрокли ҳеч ким йўқдир. Худони изловчи ҳеч ким йўқдир. Ҳамма гумроҳ бўлди, барча бузилди. Яхшилик қилгувчи йўқ, бирор киши ҳам йўқ.” Шунинг учун ҳам ҳеч бир инсон зоти Худонинг ёрдамисиз ва оқланишсиз жаннатга кира олмайди.

Инсон зоти қанчалик муқаддас яшашга ҳаракат қилмасин, кечирим фақатгина Худованд томонидан берилади. Жаннатга кириш учун Худованддан қилган барча гуноҳларимиз учун ва ноҳақликларимиз учун кечирим сўраб, жаннатга рухсат беришини илтимос қилишимиз керак. Азизлар, агар эсингизда бўлса, Нуҳ пайғамбар даврида, Нуҳ ва унинг оила аъзолари кемага битта эшикдан кириб жон сақлаб қолдилар.

Нуҳнинг гапига ишонмаганларнинг барчаси ҳалок бўлди. Осмонга бориш учун ҳам фақатгина битта йўл бор. Ҳаворийлар мактубининг 4 боби 12 оятида шундай сўзлар бор: “Нажот топишимиз учун осмону фалак остида одамзотга берилган ҳеч бир исм йўқ” Азиз биродарлар, агар сизларда саволлар ёки таклифлар бўлса, бизга мактуб йўлланг. Бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканмиз, оилангизга тинчлик ва Худонинг баракасини тилаб қоламиз. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top