3:32

Худонинг сўзи 14

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз, азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Марҳамат, эшиттиришимизни бошлаймиз. Муқаддас Китоб бўлмиш Инжил таълимотига кўра, Худо кечиримлидир. Агар Худо кечиримли бўлмаганида, Ўзининг ягона Ўғли Раббимиз Исо Масиҳни ер юзига биз гуноҳкор инсонлар орасига юборган бўлармиди?

Азиз биродарлар, биз ҳар биримиз ушбу қурбонлик ва камтарона қарорни шахсан қабул қилишимиз керак. Биз Худо муҳаббатидан баҳраманд бўлиш учун, тавба қилиб Исо Масиҳни Эгам ва Қутқарувчимиз деб қабул қилишимиз керак. Аслида биз, инсонлар, Худовандга ялиниб ёлворишимиз ва Унинг ортидан “мени кечиргин”, деб илтижо қилишимиз лозим.

Лекин Худованд биз гуноҳкор инсонларни шунчалик севиб, Унинг Ўзи бизларга Ўз Ўғлини юборди. Агар инсон Худованднинг олдида гуноҳлари учун тавба қилиб, ўзининг гуноҳкор йўлидан қайтиб Худога қараса, Унинг хоҳишини амалга оширган бўлади. Худованднинг олдида тавба қилиш — Масиҳнинг хочдаги тўлови учун Худонинг кечиримини олишдир.

Муқаддас Китобда ёзилган-ки: “Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳакликдан фориғ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир.” 1 Юҳанно мактубининг 1боби 9 ояти. Азиз биродар! Ўз гуноҳларини тан олган ҳар қандай кишини Худованд кечиради ва тўлиқ кечирим беради.

Чунки Исо Масиҳ бебаҳо тўлов тўлади. Кечирим — Худонинг адолати қониқарли бўлганидан бери бахш этилган. Аслида Худонинг мукаммал адолати жазони талаб қилади. Шунинг учун ҳам биз, инсонлар, жазоланишимиз лозим эди. Худованднинг раҳм-шавқати ила биз, инсонлар, Исо Масиҳ орқали жазодан фориғ бўлдик. Худонинг раҳм-шафқати Ягона Ўғли, яъни Исо Масиҳ фақатгина айрим халқлар учун эмас, балки бутун дунёдаги инсоният учун юборилди.

Биз ўзбек халқининг ҳам нажот олиши учун қурбон бўлишга юборилган эди.

Кечирим гуноҳкорнинг тавба-тазарруси билан завқли бўла олади, чунки Исо Масиҳ, Худонинг Қўзиси шу учун тўлов тўлади. Лекин Худованд олдида тавба қилиш — бу оддий ўйин ёки қизиқиш эмас. Бу жуда жиддий қадамдир. Гуноҳ инсоннинг юрагида кун кечиради. Инсоният эса Худонинг Қўзиси, яъни Исо Масиҳ орқали янги юракни қабул қилиши керак.

Шу орқали гуноҳкорлар ўз юрагини пок қалбга, соддадил ва янги солиҳ юракка, янги ҳаётга ўзгартирадилар. Муқаддас Китоб айтадики: “Гуноҳнинг эвази ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ қиёфасидаги абадий ҳаётдир.” Римликларга мактубининг 6 боби 23 ояти. Худо томонидан берилган қурбони бизни ўлимдан қутқарди ва бизга абадий ҳаётни совға этди. Худонинг абадий ҳаёт инъоми ва совғаси, Исо Масиҳнинг қурбонлигини қабул қилишдадир. Азизлар, бизнинг интернетдаги www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top