3:10

Худонинг режаси

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз билан “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тингланг. Худонинг ҳамма нарса учун режаси бор. Худода ҳайвонлар, ўсимликлар ва биз инсонлар учун ҳам режа бор. Худованд ҳайвонларга инстинктларни берган.

Уларнинг ёрдамида ҳайвонлар ўзлари учун озуқа топишни ва ўзини ҳимоя қилишни биладилар. Худованд шундай қилдики, кичкина уруғдан гул ўсиб чиқади. Худованд гулнинг барча сифатларини ўша уруққа жойлаштириб қўйган! Уруғни экканингизда, айнан сиз эккан нарса ўсиб чиқади.

Агар сизлар атиргул экиб қўйган бўлсангиз, албатта, атиргул ўсиб чиқади. Табиат Худога бўйсунади. Агар ҳайвонлар ва ўсимликлар ўз вазифаларини бажармаганда эди, дунёда тартибсизлик бўларди. Худонинг биз учун ҳам режаси бор. У хоҳлайдики, биз Унга итоатли бўлишимизни.

Ўсимликлар ва гуллар сингари биз ҳам Худонинг ижодимиз. Бироқ биз улардан шу нарса билан фарқланамизки, биз Худонинг сурати бўйича яралганмиз. У бизга танлаш ҳуқуқини берди. Баъзи одамлар Худога эргашишни ва Унинг иродасини бажаришни истайдилар. Баъзилари Худони рад этадилар. Агар биз Худованд айтганларини қилсак, биз Унга қувонч келтирган бўламиз ва ўзимизни ҳам бахтиёр ҳис қиламиз.

Мен бахтли бўлмоқчиман ва Худованд ҳам қувонишини хоҳлайман. Келинг, азизлар, оддийгина бир мисол келтириб ўтайлик. Айтайлик, мен қўлимда супурги ўшлаб турибман. Супургини иши, мен хоҳлаган нарсани тоза қилиши. Агар мен ошхонани супуришни истасам, мен супургини олиб, супураман. У доимо мен хоҳлаганимни қилади. Бироқ агар супургини ўйлаш қобилияти бўлса-ю, калласига ишни рад этиш фикр келганда эди, мен ундан бошқа фойдаланмаган бўлардим.

Ёки агар унинг барча ёғочлари синганда эди, мен уни ташлаб юборардим. Баъзида Худо ва одамлар орасида муаммолар пайдо бўлади. Худо хоҳлайдики, одамлар Унга итоатли бўлишларини ва У хоҳлаган нарсаларни қилишларини. Лекин одамлар буни хоҳламайдилар ва албатта кулфатга дучор бўладилар. Муқаддас Китобда, биз нима қилишимиз ва нима қилмасликларимиз ҳақида айтилган.

Агар биз Худони севсак ва Унга бўйсунишни хоҳласак, биз Муқаддас Китобни ўқиймиз, токи Худонинг амрларини билиб олишимиз учун. Худованд бизга фаровон ҳаёт ваъда қилган, агар биз Унинг амрларига итоат қилсак, У эса Ўз ваъдаларига содиқ. Бундан ташқари, ушбу амрларни ўз кучимиз билан бажаришимизни Худованд биздан кутмайди.

Агар кимдир Унга эргашишда Ундан ёрдам сўраётган бўлса, У сизларни ҳамиша эшитади ва ибодатларингизга жавоб беради. Азизлар, бизнинг www.najot.com сайтимизга марҳамат қилинг. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top