3:18

Болаларнинг ўсишига ёрдам 150

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз ота оналар! Болалар ҳали кичкина бўлганларида уларнинг турли қилиқларига чидаймиз.

Чунки улар ҳали ёш бўлганлари учун бўлса керак, барчамиз болаларни яхши кўрамиз. Лекин болани ёшлигида ҳаддан ташқари эркалатиш — келажакда уларнинг эркатой, эгоист ва нолийдиган бўлиб ўсишларига сабаб бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам ҳамма нарсанинг ўз чегараси бўлгани маъқул.

Бутун дунё боланинг атрофида айланиб туради. Эрка бола эса чарҳпалак сингари айланаётган, дунёни хоҳлаган жойини ушлаб тўхтатиши мумкин. Бундай болаларда бошқаларга нисбатан, ҳатто катталарга нисбатан ҳам ҳурматсизлик кучли ривожланиши мумкин.

Шундай болаларнинг ҳаёлида фақатгина бир нарса: “мен ўзим” деган фикр тез-тез айланиб туради. Бундай эркалик натижасида боланинг тарбияси ва оиланинг замирига, айниқса, боланинг ўзига путур етиши аниқ. Бундай болаларга ҳатто танлов ва қарор қилиш ҳам анча мушкул бўлиб қолади.

Ҳаттоки яхшилик ва гуноҳ ўртасидаги фарқни ҳам англаб етишлари учун улардаги эгоистик руҳ халақит қилади. Бундай болалар бошқаларга яхшилик қилиш, умуман, яхшилик ҳақида ўйлашлари учун ва ҳар хил режалар тузишлари учун ҳам иложини тополмайдилар. Чунки улар фақатгина ўзлари ҳақида қайғуришга ўрганиб қолгандир.

Ундай болалар Муқаддас Китобдаги “ўз яқинингни сев” деб ёзилган оятнинг маъносини тушуна олмайдилар. Агарда имонли оилада шундай болалар катта бўлган бўлсалар, Худовандга хизмат қилган тақдирларида ҳам ўз хизматларидан тўлиқ ҳузур қила олмайди. Шунга ўхшаган болалар учун ота-оналардан кўп ибодат қилиш ва Худованддан ўзларига ва боласига донолик сўрашлари талаб этилади.

Бундай болалар учун нафақат бошқалар билан, балки ўз оила аъзолари билан ҳам тўғри муносабат ўрнатишлари анча мушкул бўлади. Азиз ота-оналар, бундай муаммодан соқит бўлиш учун, биринчи навбатта ота-она ўзларининг хатоларини Худованд олдида тан олишлари лозим. Шундан кейин эса бола ҳам Худованд олдида ўзининг хатосини тан олиши учун кўп ибодат қилиши керак.

Худованд барча муаммоларни ҳал қила олади. Энг муҳими, инсон Худонинг олдида йўл қўйган ўз хатосини тан олиб, ундан кечирим сўрашидир. Азиз биродарлар, агарда кимдадир шунга ўхшаш муаммолар бўлса, бизнинг электрон манзилимизга мактуб йўлланг, албатта сиз учун кўплаб биродарларимиз ибодат қилишади. Бизнинг электрон манзилимиз: dilkash@najot.com. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканмиз, барчангизга соғлик ва болалар тарбиясида донолик тилаб қоламиз. Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top