Ассалому алайкум ҳурматли “Дилкаш” радиосининг азиз мухлислари. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, келинг, бугунги эшиттиришимизни бошласак. Чўпонлардан ёки бўлмаса айрим хизматчилардан “менинг жамоатим” ёки “ бизнинг жамоат” деган сўзларни эшитиб қоламиз.
Минг афсуслар билан айтишимиз мумкин, бу сўзларнинг замирида жуда жиддий маъно бор. Бундай сўзларни гапирган киши ўзининг шахсий мулки бўлганида шундай гапириши мумкин. Ибодатхоналарда юз берадиган ички конфликтларнинг асосий сабаби шунда эмасмикан?
Чунки чўпонлар ўз мулкидек жамоатга муносабат қилса, жамоат аъзолари эса ўзларини бошқаларга тобе бўлиб қолгандек ҳис қилса, ўйламанки, ҳамма ҳам бировга тобе бўлишни истамаса керак. Яна бошқаси эса бошлиқ ва хўжайин бўлиш учун курашади. Азиз биродарлар, Худованд Ўзининг биринчи жамоатини барпо қилганида биз қаерда эдик?
Биз ҳар биримиз Унинг хоҳиши билан яшаяпмиз ва нафас оляпмиз. Наҳотки инсонят ўз кучи билан бутун одамларга нажот бера олса ёки жамоат аъзоларини ибодат қилиб марҳаматлай олса, наҳотки инсон ўз кучи билан катта жамоатни бошқара олса?
Мана шу фикрнинг ўзи барча саволларимизга жавоб бера олади. Йўқ, инсон ўз кучи билан ҳеч нарса қила олмайди. Раббимизнинг Ўзи “Мен Ўз жамоатимини пайдо қиламан”- деб айтган эди. Кўпинча ҳар бир ибодатхонанинг кириш эшиги олдига шу сўзларни ёзиб қўйгинг келади. Инсон Худонинг олдида барча гуноҳларини тан олиб тавба қилганидан кейин Худо у инсонни Ўз ибодатхонасига олиб келади.
Уша инсон Худованд тавбага чақирган ва оқлаган инсонлардан бирига айланади. Эсингизда бўлса, Бутрус тавба қилганида, Раббимиз Исо унга айтмади: “Бутрус, сен яхши ишни қилдинг, зўр бўлди”, – деб. Раббимиз унга барпо қилиш керак бўлган жамоат ҳақида гапирди ва аниқ топшириқларни берди.
Ибодатхона — бу инсонлар бир-бири билан танишадиган клуб эмас. Ёки бир-биримизга кийимларимизни кўрсатадиган модалар уйи эмас. Ибодатхона — бу адашган ва нажотга муҳтож бўлган инсонларга йўл кўрсатадиган жой. Ҳаворийлар мактубининг 20 боби 28 оятида шундай ёзилган:
“Ўзингизни ва Муқаддас Руҳ сизларни назоратчи қилиб тайинлаган барча жамоатни кўз-кулоқ бўлиб эҳтиётланглар. Сизлар чўпонлик қилаётган ушбу сурувни Раббимиз Исо Ўз қони эвазига сотиб олган”. Азиз биродарлар, Худога хизмат қилишимизда халақит берадиган барча дунёвий ҳирслардан воқиф бўлайлик, шундагина хизматимиз марҳаматли ва янада баракали бўлади. Азизлар, бизнинг интернет сайтимизга марҳамат қилинг. Манзилимиз: www.najot.com Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар.