3:20

Огоҳлантириш

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда “Дилкаш” радиоси. Азизлар, сизлар билан ҳаво мавжларида соғ-омон учрашиб турганимизда Худовандга миннатдорман. Азизлар, бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз. Марҳамат, тингланг. Мусо пайғамбар яшаган даврида Исроил халқи Худонинг огоҳлантиришларга қулоқ солмади. Исроилликлар болаларнинг руҳий тарбиясига эътибор беришмади, шунинг учун улар Канон еридаги сохта худоларнинг қўлига осонгина тушиб қолишди.

Келинг, азизлар, Ҳакамлар китобининг 2 боби 10 оятдан 13 оятгача бўлган жойини биргаликда ўқиб чиқсак: “Бутун кекса авлод ҳам оламдан ўтди. Исроил халқининг ёш авлоди эса Эгамизни тан олмади, Унинг Исроил халқи учун қилган буюк ишларини билмади. Исроил халқи Эгамизнинг олдида қабиҳликлар қилди, улар Баал деган худонинг тасвирларига сиғина бошлашди. Эгамиз уларни Мисрдан олиб чиққан бўлсада, улар ота-боболарининг Худосидан юз ўгиришди.

Бошқа худоларга ён атрофда яшовчи халқларнинг худоларига эргашишди. Уларга сажда қилиб, Эгамизнинг қаҳрини келтиришди. Исроил халқи Эгамиздан юз ўгириб, Баалга ва Аштаретнинг тасвирларига сажда қилаётган эдилар.” Азиз радио тингловчи ота-оналар, бу нарсадан биз, ота-оналар, ўзимиз учун керакли ва муҳим хулоса чиқаришимиз лозим.

Азизлар, ҳозирги кунда кўпгина ота-оналарни ташвишга солаётган биргина савол мавжуд, яъни болалар Худодан кетиб қолмасликлари учун нима қилишимиз, уларнинг руҳини қандай тарбиялашимиз керак? Кўплаб масиҳийлар оиладаги руҳий етакчи ролига ўзларини тайёр деб, ҳис қилмайдилар. Энг муҳими, Худованд бизга донолик беришини Ундан сўрашимиз керак. Бола тарбияси жараёни етукликни ва жаъсурликни талаб қилади.

Худованд бизга ўргатган барча нарсаларни фарзандларимизга ўргатолмасак, бу ҳолат бизни умуман оқламайди. Ҳаммамиз ҳам йўлда адашиб қолишимиз мумкин. Шу пайтда Худованд бизни жазолайди. Ҳаворий Павлус Ибронийларга мактубининг 12 боби 7 ҳамда 8 оятларида шундай деб айтади: “Сизлар чекаётган машаққатларга танбеҳ деб, сабр қилинглар. Худо сизлар билан ўғиллардай муомала қиляпти-ку! Қандай ўғил йўққи, отаси унга танбеҳ бермаса?! Танбеҳ – ҳамманинг насибасидир.

Агар сизлар бундан маҳрум қолсангиз, сизлар ўғил эмас, ҳаромзодасизлар.” Бу нарса болаларнинг тарбиясига ҳам тегишли. Болаларини севадиган ота керак бўлганда уларни жазосиз қолдирмайди. Агар болалар насиҳатларимизни қаршилик кўрсатмасдан шимиб олганларида жуда ажойиб иш бўлар эди. Лекин, азизлар, ҳатто кичкина одамчанинг ҳам Одам атодан ўтган гуноҳи бор. Шунинг учун жазодан қутулиб бўлмайди. Биз нафақат насиҳат беришга, балки уларга жазо ҳам беришга тайёр бўлишимиз керак. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, интернет сайтимизнинг манзилини сиз, азизларга, айтиб ўтишни муҳим деб билдим. Вақтингиз бўлганда сайтимизга марҳамат қилинг: www.najot.com Хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top