Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарлар. Яна сизлар билан радио тўлқинлари орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азиз биродарлар, Худованд доимо инсонлар тарафини ёқлаб келади.
Ёқуб китобининг 1 боби 5 оятида Худованд сўраганларга албатта донолик беришини айтади. Келинг, азиз биродарлар, ҳаммамиз учун жуда муҳим бўлган ушбу оятни каломдан ўқиб кўрсак: “Агар сизлардан бирор кишининг ҳикмати камлик қилса, ҳаммага самимият билан таъна қилмасдан берувчи Худодан сўрасин, Худо унга беради”.
Бундан ташқари, 2 Тимутий китобининг 2 боби 13 оятида Худованд бизларга нисбатан шартсиз содиқлигини айтади. Биз, катталар, эндигина иш бошлаган ва ҳали кўп нарсаларни билмайдиган тажрибасиз тарбиячиларга ўхшаймиз. Чунки ҳаётда болаларимиз билан шундай воқеалар содир бўлиши мумкинки, ҳар қандай тажрибали инсон ҳам нима қилишини билмай қолиши мумкин.
Лекин бизнинг ёнимизда ўша ваъда берган Худованд доимо бирга бўлади. Ундан нима қилиш ҳақида сўрасак, албатта, Худованд Ўзининг тўғри йўлини кўрсатади.
Азиз ота-оналар, агар ҳаётингизда болаларнинг турли муаммолари билан дуч келсангиз ва нима қилишга иккиланиб қолсангиз, доимо Худованднинг севгиси ва марҳаматини ёдга олинг, Унинг ваъдаси ҳеч қачон ўзгармайди.
Бизнинг Самовий Отамиз ҳеч қачон бизни ёлғизлатиб қўймайди. У доимо ҳар бир ота-она руҳан ўсиши учун бизни етаклайди. Гуноҳни енгишимиз учун куч беради, бола тарбиясида олиб бораётган меҳнатимизни ва шу қийин йўлда амалга оширмоқчи бўлган барча режаларимизни У қўллаб-қувватлайди.
Азиз биродарлар, агар бола тарбиясида қийналаётган бўлсангиз, Худованддан донолик бер, деб ибодатларингизда сўранг. Кўпчилик ота-оналар, биз масиҳиймиз, болаларимиз ҳам биз каби Худога бўйсунувчи инсонлар бўлиб етишади, деб ўйлайдилар. Агар бола учун ибодат қилмасак, қандай қилиб улар Худога бўйсунувчи бўла олади?
Азиз биродарлар, агар бола қилиши керак бўлган ишларни бола ўрнига амалга ошираверсак, энг ёмон тарбия берувчи ота-она бўлиб қоламиз. Ҳар бир инсон кичкина экилган кўчат ўсиб бориб катта бўлиб, гуллаб яхши ҳосил келтиришини истайди. Бола тарбияси ҳам худди ёш кўчатдек, уни қандай парваришласак, асраб- авайласак, келажакда шунчалик яхши дарахт бўлиб етишади.
Худованд ҳар биримизга бола деган мукофотни берган экан. Уни асраб-авайлайлик, қадрлайлик. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашишдан олдин, сиз азизларга, интернет сайтимизнинг манзилини эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com Ушбу сайтимиздан сиз ўзингизга керакли бўлган кўплаб маълумотларни олишингиз мумкин. Хайр саломат бўлинглар.