3:04

Болаларнинг ўсишига ёрдам 153

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарлар. Сизлар билан яна радио орқали дийдор учрашиб турганимиздан Худовандимизга шукуроналар айтамиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Биз инсонлар доимо бир-биримизни тушуниб яшашга ҳаракат қилишимиз керак.

Ҳатто болаларни ҳам тушуниш керак. Одам Ато ва Момо Ҳаво давридан бошлаб ота-оналар бир нарсага дуч келишмоқда. Яъни уларнинг фарзандлари умуман бир- бирига ўхшамайдилар. Албатта характер томонини назарда тутмоқдамиз. Бу эса икки нарсага сабаб бўлиши мумкин.

Биринчиси хурсандчилик ўчоғига айлантирса, яна бири кўплаб ташвиш келтириши мумкин. Бу албатта боланинг кимга ўхшаганлигига ҳам боғлиқ. Бола Қобил кабими ёки Ҳобилга ўхшаганми? Лекин шунга қарамай, бир нарсани сизларга аниқ айта оламиз. Ҳар бир бола ўзига яраша жуда ажойибдир.

Болаларимиз туфайли ҳаётимизда нима содир бўлса ҳам, бизни фақатгина Худо томонидан келадиган хурсандчилик олдинга қараб ундай олади. Болалик даври тезда ўтиб кетади. Шунинг учун болалар ҳали ёш бўлганларида, уларга кўплаб яхшиликлар қилишга ва уларга яхши тарбия беришга уринмоғимиз керак.

Аксинча, жуда катта муаммолар билан дуч келишимиз мумкин. Кимдир айтиши мумкин, “мен ўз боламни яхши биламан”, деб. Мен уни чақалоқлигидан бошлаб овқатлантириб келяпман, кийинтирмоқдаман, у ҳақида ғамхўрлик қиляпман деб. Албатта бу ҳар бир ота-она қилиши керак бўлган Худо томонидан биз катталарга берилган вазифамиздир.

Лекин шунча ғамхўрликларимизга қарамай, бола умуман бошқа йўлдан кетиши ҳам мумкин. Чунки суҳбатимиз бошида биз бекорга Одам Ато, Момо Ҳаво ва уларнинг фарзандлари Қобил ва Ҳобил ҳақида эсламадик. Ота-оналарнинг кучли ғамхўрлигига қарамай, болаларнинг бошқа йўлдан кетишига арзимаган нарсалар ҳам сабабчи бўлиши мумкин экан.

Биринчиси, ҳамма нарсага эътибор берган ота-она бола тарбиясига унчалик қaрамаслиги мумкин, иккинчиси эса улар ўзларининг ишлари билан шунчалик бандларки, бола тарбияси охирги ўринларда жойлашиб қолган. Ваҳоланки, барча ғамхўрликлардан ҳам энг устуни, аввалом бор, бола тарбияси бўлиши керак.

Агар биз, ота-оналар, болаларимизни Худованд хоҳлаганидек тарбия қилишни истасак, биринчи галда боламизнинг кимлиги ҳақида яхши билиб олишимиз керак. У айнан кимга ўхшаб ўсмоқда: Қобил кабими ёки Ҳобилга ўхшаб Худони севадиган меҳрибон фарзандми? Бу жуда муҳим. Ҳурматли ота-оналар, сиз болаларингизни қандай тарбия қиляпсиз, ўз тажрибангиз ҳақида бизлар билан ўртоқлашинг.

Бизнинг электрон манзилимизга мактуб йўлланг. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com Яна радиомиз тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top