Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз азиз дўстларимиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Айрим одамлар Худога қараганда, шайтоннинг борлиги ҳақиқат ва у Худога нисбатан кучлироқ, деб ўйлайдилар.
Азиз радио тингловчилар, бундай фикр мутлақо нотўғри эканлигини ҳар бир масиҳий киши яхши тушунса керак. Бу хилдаги одамлар ўз мияларида бир-бирига қарама-қарши бўлган тушунчаларни эшитадилар. Улар агар бор ҳақиқатни тан олмас эканлар, ҳаётларининг охирига қадар ёлғон билан муттасил кураш олиб бораверадилар.
Шайтон уларга ҳақиқатни билиш мумкин бўлган учрашувларга боришни бас қил, деб айтади ёки бўлмаса турли хил қаршиликлар билан ҳар қандай ҳақиқат сари интилувчи инсонларни йўлини тўсишга уринади. Бу одамлар турли хил йўллар билан ҳақоратланиб, таҳқирланишлари ёки жабрланишлари ҳам мумкин.
Уларга ҳақиқатни айтмоқчи бўлган ҳар бир масиҳийни ўзларига зиён қилмоқчи бўлган киши, деб ҳисоблашлари мумкин. Ахир ҳозирги кунда ҳам тинимсиз телевидение орқали масиҳийларга қарши турли ёлғон-яшиқлар билан шайтон ўз кучини ишлатиб келяпти-ку.
Азиз биродарлар, агар эътибор берган бўлсангиз, шайтон қанчалик қаршилик кўрсатмасин, Худованд юртимизда шунчалик ва ундан ҳам кўпроқ ишларни амалга ошириб келмоқда. Берилаётган кўрсатувлар орқали одамлар, ҳаммаси бўлмаса ҳам, кўпчилик Исо Масиҳ ҳақида эштишмоқда.
Азизлар, биз, масиҳийларнинг кейинги вазифамиз — шу одамларга энди ҳақиқат қаерда эканлигини кенгроқ тушунтиришдадир. Агар улар ўз ақл-идрокларларини бошқара олсалар, биз ҳам қилаётган хизматимиз пайтида назоратни қўлдан бой бермаймиз.
Бу каби одамлар ўз ҳаёлларида кечаётган фикрларга ишонсалар, у ҳолда ана шу фикрларга қарам бўлиб қоладилар. Аммо бу ёлғон фикрларни юзага чиқариб, фош қилиб ташласалар, шайтон мағлуб бўлади. Ёлғон фош қилинган заҳоти шайтоннинг кучи қирқилади. Бу дегани, ғалаба қилдик деганидир.
Ҳар қандай ҳолатда ҳам, қиладиган ишингиз ёки машғулотингизни дуо қилиб бошланг. Одамни озод қилувчи ягона Зот — бу Нажоткоримиз Исодир. Биз бор-йўғи Унинг қўлидаги асбоблармиз, холос. Ҳар бир киши Худо Каломини тушунишга, Унга бўйсунишга, иблисга қарши чиқиб, унинг зулмидан озод бўлишга лаёқатлидир.
Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинглар. Азиз биродарлар, интернет сайтимиз ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Сайтимизга марҳамат қилинг. Манзилимиз: www.najot.com Хайр, саломат бўлинглар.