3:04

Тақдирингиз кимнинг қўлида?

MP3

Narrator 1 Ассалому алайкум. Ўтган сафарги суҳбатимизни тинглаган бўлсангиз, тақдирлар инсонлар ҳаётидаги қийинчилик ва уларнинг ишончи ҳақида суҳбатлашган эдик. Бу дунёни эгаллаб олган шайтон ҳамманинг тақдирини ўз қўлига олишни истайди. Жуда кўп ҳолларда бунга эришади ҳам. Кўпинча биз севиб томоша қиладиган фильмларда ёки китобларда “Тақдиринг ўз қўлингда” деган гапни эшитамиз. Аммо ҳеч бир инсоннинг тақдири ўз қўлида эмас. У ё шайтоннинг ёки Худонинг қўлида бўлади. Сиз тақдирим ўз қўлимда деган тақдирингизда ҳам у шайтоннинг қўлида бўлган бўлади. Инсон Худони танимаса ёки У ҳақида яхши билмаса, бу дунёда адашиб, бўш қалбини бирор насаларга тўлдириш билан ўтказади. Муқаддас Калом ўша жаннатдан қувилган илонни шайтон деб атайди.

Narrator 2 У одам Ато билан момо Ҳавони алдаганидан сўнг, улар ҳам Худодан ажралиб, шайтоннинг таъсири остида қолдилар. Бутунлай улар устидан ҳокимлик қилишга уринган шайтон бугун ҳам ўз таъсири остига кўпроқ инсонларни жалб этишга жон жаҳди билан ҳаракат қилмоқда. У аввало якка инсонларни кейин эса уларнинг оилаларини ва кейинроқ бир жамият ва иқтисодни, ҳатто сиёсатни ҳам таъсир доираси ичига олади. У дунёвий илмни ҳам ўз бошқарувига олади.

Японияда у оила қурбонгоҳи деган бир одатни пайдо қилди. Бу одатга кўра оила аъзолари ўз хонадонларининг тўрига бутни қўйиб ҳар куни ўша ерда сажда қиладилар. Агар япон мултфилмларини кўрсангиз, уларнинг деярли ҳаммасида ёвуз руҳлар ва париларни учратишингиз мумкин.

Narrator 1 Болалар ва ҳатто катталар ҳам нимага ишонишни билмай чалкашиб қолганлар. Ўрта Осиёда аҳвол қандай? Деярли ҳар қадамда, фолбинга борган ёки бормоқчи бўлган инсонларни учратасиз. Инсонлар ўтиб кетган ота боболарининг руҳи уларни безовта қилмасликлари учун турли маросимларни ўтказадилар. Улар тез-тез ўтганлар руҳига ис чиқариб, мушкуллари осон бўлиши учун “мушкулкушод” ўтказиб турадилар. Шайтон одамларни шу тариқа алдаб уларни Худо билан учрашишларига тўсқинлик қилади. У инсонларни ва уларнинг оилалари устидан дунёвий урф одатлар маданият ва иримлар орқали бошқаради.

Китоб дўконларида кўплаб пулни қандай ишлаб топиш ва сарфлаш, асабийлашишдан қандай қутулиш, бошқаларга таъсир ўтказиш ҳақидаги китобларни топишингиз мумкин.

Narrator 2 Бироқ уларнинг ҳеч бири сизни бутунлай муаммодан қутқара олмайди. Бугун дунёда кўплаб ёшлар психик муаммодан қийналишмоқда. Жуда кўп содир бўлаётган жиноятлар ва қотилликларнинг асосий сабаби психик муаммо сабаблидир. Тез-тез ўз аёли ва болаларини ўлдириб қўйган оталар ёки жаҳл устида ота-онасини ўлдириб қўйган болалар ҳақида эшитамиз. Нега инсонлар юрагида бўшлик, қўрқув ва тушкунлик бор? Нега инсон ичидаги бўшлиқни материал нарсалар билан тўлдира олмайди? Улар қўрқувга енгилади? Буларнинг барига жавоб топиш учун анча орқароққа, уларнинг ота-онаси ва ота-бобосининг ҳолатига қараш керак бўлади. Худо инсонни Ўз суратида яратиб, уларни Ўзи билан муносабат қилиш учун яратган эди. Инсон эса бу тартибни бузди.

Бу ҳақида кейинги сафар кўпроқ билиб оласиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top