2:42

Руҳий ғалаба 108

MP3

Ассалому алайкум азиз ва меҳрибон радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз азиз дўстларимиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Ҳурматли биродарлар, бугунги эшиттиришимиз орқали мен сизларга бир Худованднинг хизматчиси ёрдамида ёвуз руҳларнинг инсонни тарк этгани ҳақидаги бўлиб ўтган воқеани сўзлаб бермоқчиман.

Ушбу хизматчи ёвуз руҳлар билан нима қилиш кераклигини жуда яхши билади ва Худонинг ёрдами ила кўп ёвуз руҳга чалинган биродарларимизга ёрдам бериб келмоқда. Биродаримизнинг айтишича, бир куни уни ибодатхонага зудлик билан чақиришди.

Бориб қарасам, бир қиз ўзини дуч келган жойга отиб, бошини турли предметларга уриб, ҳолидан тойган кўринарди. Бирданига қизнинг кўзи менга тушди. Шунда у: “Уни мени олдимга келтирманглар, менга уни яқинлаштирманглар”, — деб кўзларини ғазабга тўлдирган ҳолда менга қараб турарди.

Албатта мен унинг ушбу гапларидан асло хафа бўлмадим. Чунки бу гапларни унинг ўзи гапирмаётганини мен яхши тушуниб тургандим. Чунки ёвуз руҳлар мен кимга тегишли эканимни ва ким томонида эканлигимни яхши билиб туришганди. Биз бошида нима қилишимизни билмай қолдик.

Шунда ёвуз руҳларга мурожаат қилиб, Исо номидан қизни тарк этишини сўрадик.. Тахминан биз биргаликда икки соатча ибодат қилдик. Қачонки биз ёвуз руҳларга буюриб, қизни тарк этишини сўраганимизда, бир оз бўлса-да олдинга қараб илдамлаганимизни сездик.

Биз ўша қизга барча гуноҳларини қолдириб, Раббимиз Исога ишониши кераклигини тушунтирдик. Албатта қиз рози бўлди ва юрагига Исо Масиҳни қабул қилиб Худованд томонга ўтди. Шундан кейингина у тўлиқ ёвуз руҳдан озод бўлди.

Бошқача айтганимизда, у оёқларига хушхабар тарқатиш учун илдамлик пойабзалини кийди ва Худога хизмат қилиш учун ваъда берди. Шу куни қиз имонда мустаҳкам бўлиб, ибодатхонадан чиқиб кетди ва ёвуз руҳ уни бошқа безовта қилмади.

Азиз биродарлар, агар Худован биз томондалигини охиригача англаб ета олсак, ҳеч қачон уни тарк этишни хоҳламаган бўлар эдик. Ҳақиқий масиҳий инсон шайтонга шундай деб айтиши мумкин: “Эй маккор, сен менга қарши жанг қилишинг мумкин, лекин билиб қўй, мен Худованд томонидаман. Худованд доимо мени ҳимоя қилишга қодир.”

Худованд билан бирга бўлсак, ҳар қандай ҳужумлар пайтида ҳам йиқилиш у ёқда турсин , ҳатто оёқларимиз сирғанмайди ҳам, чунки бизнинг Худо кучли ва қудратлидир. Азизлар, ўзинигиз билган шунга ўхшаш воқеалар ҳақида бизга ёзиб юборинг. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com Ҳайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top