3:25

Худонинг сўзи 21

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиомизнинг азиз мухлислари. Радио тўлқинларида сиз учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Азиз биродарлар, келинг, бугунги эшитиришимиз орқали сизлар билан барча инсонлар унчалик ёқтирмаган ўлим ҳақида гаплашсак.

Демак ушбу дунёда ҳар бир инсонинг турли даражадаги ўз хизмати мавжуд. Лекин биз ушбу дунёда фақатгина бир нарса билан барчамиз баробармиз, яъни ўлим олдида. Вақти-соати келиб, бой ҳам, камбағал ҳам, ёш ҳам, қари ҳам ўлим топади. Бу ҳар бир инсонинг умумий чақириғидир.

Раббимиз Исо Масиҳ Ўз хизматига ҳар бирмизни турли вақтларда чақириши мумкин. Кимдир бирданига қайсидир хизматни бошласа, яна кимдир орадан бироз вақт ўтгач қайсидир хизматга қўйилади. Яна кимдир учун эса Худованд олдиндан ажойиб хизматларни тайёрлаб қўйган бўлиши мумкин.

Агар хизматимиз баракали ва марҳаматга тўла эканлигини кўрсак, демак Худованд сизни айнан шу хизмат бўйича ишлатишига шубҳа қилмасангиз ҳам бўлади. Азизлар, айрим воизхонлар ўлимни умуман Худога ҳеч қандай тегишли жойи йўқ, ўлим фақатгина шайтон томонидан юборилади, деб айтишади.

Гўёки ўлимни шайтон ўйлаб топган. Яна шу биродарларимизнинг гапига қараганда, ушбу дунёдаги ҳар қандай ўлим, бахтсизлик, омадсизлик, турли касалликлар ва ҳар хил азобларни шайтон ўйлаб топган экан. Ҳаётимизда содир бўладиган ҳар қандай салбий ҳолатларнинг сабабчиси шайто эмиш.

Бундай ҳолатларда Худованд ҳеч қандай жавобгарликни биз учун ўз бўйнига олмас экан. Худованд доимо одамларни бахтли ва соғлом бўлишини истайди, лекин кимнингдир ҳаётида шу нарсалар амалга ошмаётган бўлса, шайтон айбдор бўлармикан? Худованд айтади, “Менга ғуноҳкорларнинг ўлими керак эмас”, деб. Лекин шайтон инсоннинг гуноҳкор бўлиб ўлиб кетишни истайди.

Сабаби шуки, гуноҳкорлар қанчалик кўп бўлса, у шунчалик хурсанд бўлади ва ўзича Худони енгишга уринади. Масиҳий инсонинг ҳаётида тасоддифий ҳодисалар содир бўлмайди. Ҳаётимизда нимаики содир бўлса, барчасини Худованд кўради ва шу ҳақида қайғуради. Ҳатто баъзи пайтларда Ўзига янада яқинроқ бўлишимизни истаб, турли муамолар орқали бизни Ўзига қаратмоқчи бўлади.

Ҳа, азизлар, шайтон ҳаётда мавжуддир ва у ҳар биримизнинг энг ёвуз душманимиз. У ҳар бир масиҳийнинг ҳаётини азобларга тўлдириш учун ҳар қандай ярамас ишларни ҳам қилишга тайёрдир. Лекин ўлим устидан у ҳеч қачон ҳукмронлик қилолмайди, чунки ўлим ва ҳаёт бериш калити фақатгина Худованднинг қўлидадир. У эса истаганига ўлим, истаган кишисига абадий ҳаёт бера олади.

Ҳурматли радио тингловчи биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, интернет сайтимизни манзилини сизларга айтиб ўтмоқчиман: www.najot.com Хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top