2:39

Худонинг сўзи 82

MP3

Ассалому алайкум азиз ради тингловчи мухлислар. Яна сиз азиз дўстларимиз билан соғ-саломат радиомиз қаршисида учраша олганимиздан бағоят хурсандмиз. Азиз радио тингловчи мухлислар, келинг, бугунги эшиттиришимиз орқали Раббимиз Исо Масиҳ ер юзига Ким бўлиб келганлиги ҳақида суҳбатлашсак.

Исо Масиҳ бу дунёга Пайғамбар, Руҳоний ва Шоҳ бўлиб келган эди. Энди, азизлар, мана шу учаласига алоҳида тўхталиб ўтишни хоҳлардим. Демак, Пайғамбар деб айтишимизнинг биринчи сабаби, У одамларга юборилган Худонинг элчисидир.

У Худованднинг номидан барча ишларни қила олади. Исо Масиҳ Худованднинг ўрнидаги бу дунёдаги ҳақиқий элчидир. Гуноҳ сабабли биз инсонларнинг ёдидан кўтарилиб кетган Худо ҳақидаги барча тушунчаларни Раббимиз Исо Масиҳ бизга қайтариб беролади.

Агар биз Исо Масиҳни Қутқарувчи эканлигига ишона олсак. Энди, азизлар, Раббимизни нима учун Руҳоний деб айтишимизга ҳам тўхталмоқчи эдим. Раббимиз Исо Масиҳ Руҳоний сифатида Худо билан инсонларнинг орасидаги ягона боғловчи кўприкдир.

Исо Масиҳ одамларни Худога таништиради. У Ўзининг хочдаги ўлими орқали биз гуноҳкор инсонларни барча гуноҳларимиздан тозалайди ва халос этади. Охиргиси, Шоҳ деб айтишимизнинг сабабини ҳам тушунтириб ўтсам.

Исо Масиҳ Шоҳ каби барча инсонларни ҳаётини бошқариб туради. Шунингдек, Ўзига ишонганларга тўғри йўл кўрсатувчи ҳамдир. Исо Масиҳ Ўзига ишонганларни гуноҳларини кечиради. Шоҳ каби уларнинг яна яшашлари учун изн беради. Шайтоннинг турли васваса ва найрангларидан ҳимоя қилади.

Худо яратган барча одамзод миллатларнинг устидан ҳукмронлик қилувчи бу -Раббимиз Исо Масиҳдир. Худованд Унга шундай ажойиб бошқариш имкониятини ато этган.

Азиз биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳни шунинг учун ҳам Пайғамбар, Руҳоний ва Шоҳ деб атаймиз. Ер юзига Худонинг ягона Ўғли Раббимиз Исо Масиҳнинг ташрифи, Худованднинг барча инсонларга кўрсатган катта марҳамати бўлди.

Исо Масиҳ Ўзида шундай учта буюк номни олиб юрсада, У барча инсонлар учун оддий инсон сифатида ажойиб хизмат қилди. Энг муҳими, инсонларни ўлим водийсига боришдан сақлаб қолди.

Азиз биродарлар, бугунги мавзумизни якунлар эканман, сизларга ўзимизнинг интернет сайтимиз манзилини эслатиб ўтишни истардим. Марҳамат, ёзиб олинг ва имкон топиб, сайтимизга марҳамат қилинг. Манзилимиз: www.najot.com Яна радио тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг, азиз мухлис.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top