3:11

Худонинг сўзи 23

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Яна сиз азизлар билан эфир орқали дийдор учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. “Дилкаш” радиоси яна сизлар билан, марҳамат, тингланг. Ҳозирги кунда ҳаёт инсонларни шунчалик ташвишларга кўмиб ташлаганки, инсон зоти ўзини қандай қилиб юпатишни билмайди.

Исо Масиҳга ишонган киши эса аниқ биладики, тинчлик, ҳотиржамлик ва хурсандчилик фақатгина Худованд томонидан берилади. Худованд Ўзига ишонганларни нафақат абадий ҳаётдан баҳраманд қилади, балки инсон ҳаётида учраб турадиган турли муаммо ва азоблар вақтида ҳам бирга бўлиш ва ҳеч қачон ташлаб қўймасликка ваъда ҳам беради.

Масалан: Ибронийларга мактубининг 13 боби 5 оятида шундай ваъда бор: “ …Чунки Худонинг Ўзи, сени ҳеч ташлаб кетмайман ва асло тарк этмайман”- деган. Азизлар, Худованд томонидан берилган ваъда албатта чин ва амалга ошадиган ваъдадир. Худованд доимо ҳар бир фарзандини кузатиб боради, энг муҳими, гуноҳларимиз учун тавба қилганимиздан кейин ҳар биримизни янги ҳаёт сари етаклаб боради.

Худованд билан бирга борадиган йўлимиз ҳеч қачон боши берк кўча эмас. Худованд Ўзига ишонганларни энг яхши ҳаёт сари олиб боради, бу ҳаёт қандай эканлигини сўз билан эътироф этишнинг имкони бўлмаса керак. Масиҳга яқинлашишнинг бирдан бир мақсадимиз — Осмон Шоҳлигида жаннатда Муқаддас Худо билан бирга бўлишдир.

Жаннатга бориш учун ҳеч қандай айланма йўллар йўқдир. Фақатгина битта ягона йўл орқали борилади. Бу йўл эса Раббимиз Исо Масиҳдир. Азиз радио тингловчи биродарлар, эсингизда бўлса, шоҳ Довуд айнан мана шу йўл ҳақида олдиндан жуда яхши билган эди.

Забур китобининг 26 боби 13 оятида Довуд шундай айтган эди: “ Менга қолса, ишончим комилки, мен тириклар диёрида қоламан, Худованднинг баракатларини кўраман”. Иброҳим, Исҳоқ ҳамда Ёқубнинг Худоси бу тирик Худодир. Азиз биродарлар, Довуд шоҳ ишонган ва ҳозирги кунда мен билан сиз ишонаётган Худо ўша Худодир, У ҳеч қачон Ўзгармайди.

Кўплаб пайғамбарларни бошлаб юрган Худо бугунги кунда бизни ҳам бошқармоқда. У олиб борадиган жой жаннат деб айтилади. Азиз биродарлар, ҳаётимизда қандай қийинчиликлар содир бўлганида ҳам, Худованд ўз фарзандларини асло ёлғизлатиб қўймайди. Азоб чекаётган вақтимизда ҳам кўз олдимизда хочда биздан кўра кўпроқ азоб чеккан Раббимиз Исони кўра олсак, У ҳар биримизга мадад бера олади.

Чунки У биз масиҳийларнинг ҳаётига чанг солувчини эзиб ташлади. У хочда азоб чекиб доимий ғалабага эришди. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, электрон манзилимизни эслатиб ўтмоқчиман: dilkash@najot.com. Саломат бўлинглар

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top