2:55

Худонинг сўзи 26

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна эфирда сиз азизлар учун тайёрланган эшиттиришларимиздан бири. Марҳамат, эшиттиришимизни бошлаймиз. Худованд инсонларни шундай ажойиб қилиб яратганки, буни биз Ибтидо китобидан кўришимиз мумкин. Инсон Худонинг суратида яратилган, деб ёзиб қўйилган. Инсонинг бош мияси кичкина бўлса ҳам, аслида жуда кучли компьютерга ўхшатиш мумкин.

Чунки бош миямиз бизга тез қарор қабул қилишимиз учун ва турли хил операцияларни бажара олишимиз учун, ҳатто муҳим нарсаларни ҳеч ким тополмайдиган жойларга яширишимиз ва орадан вақт ўтиб, шу яширган нарсаларимизни яна эслаб, аниқ белгиланган жойни қайтадан топишимизда катта ёрдам беради.

Ҳатто етмиш ёки саксонга кирган қари киши, беш олти ёшидаги ўзи билан содир бўлган воқеаларни эслаб, бошқаларга гапириб бериши мумкин. Энди шундай ажойиб инсонни ким ва қандай қилиб яратган деган савол ўз-ўзидан пайдо бўлади. Албатта бу Осмондаги Отамизнинг ажойиб ва бошқа ҳеч ким қайтаролмайдиган мўъжизасидир.

Лекин шу билан бирга айрим ножўя ишларни ҳам кузатишимиз мумкин. Масалан, Худованд томонидан яратилган ҳайвонлар яшаш учун бир-бирларини ейишади. Инсонлар ҳам арзимаган бойлик ёки бошқа сабаблар туфайли бир-бирларини ўлдиришади.

Кунига минглаб одамларни турли хил даҳшатли касалликлар ҳаётдан олиб кетади. Дунёниг айрим мамлакатларида одамлар тинчлик бўлишини орзу қилиб, бир неча йиллардан бери очлик ва камбағалликда яшаб келишмоқдалар. Азизлар, Худованд барчасини яратганда қандай ажойиб эди!

Биргина арзимаган Адан боғида содир бўлган ёлғон, инсонлар тақдирини ва Худованд томонидан яратилаган барча борлиқни бир умрга бутунлай ўзгартириб юборди. Энди нима қилиш керак? Худди шундай инсон ҳам Худонинг фарзандига айланиши мумкин.

Бу тиришқоқлик ёки хизмат орқали эмас, янгиланишни тақдим этадиган Исо Масиҳ орқали бўлади. Исо Масиҳ биз учун ўлди. Агар биз Ундан сўрасак, У гуноҳларимизни кечиради ва юрагимизни ўзгартириб, янги ижодга айлантиради. Исо Масиҳни ҳаётимизга чақирган заҳоти бизда янгиланиш, ўзгариш бошланади. Инсон абадийликда унга керак бўладиган янги ҳаётга эга бўлади.

Раббимиз Исо Масиҳ биз учун ҳамма нарса қилди. Биз миннатдорчилик билан Унга ҳаётимизни топширишимиз ва Унга: “Раб Исо, мени хоҳлагандай ишлат”, — деб айтишимиз мумкин. Ҳурматли радио тингловчи, сизлар билан хайрлашишдан аввал интернет сайтимизнинг манзилини сизларга айтиб ўтсам: www.najot.com Сайтимизга марҳамат қилинглар. Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top