3:36

Худонинг сўзи 148

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг муҳтарам тингловчилари. Сизлар билан яна радиомиз тўлқинларида учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азиз биродарлар, сизларнинг ҳар бирингизга соғлик-омонлик тилаган ҳолда бугунги эшиттиришимизни бошлаймиз. “Мен ток, сизлар новдасизлар. Ким Мен билан алоқада бўлиб, Мен у билан алоқада бўлсам, у кўп ҳосил беради. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар. Ким Мен билан алоқани узса, новдв каби ташлаб юборилади ва қурийди. Бундай новдаларни эса териб, ўтга улоқтириб ёндиришади”. Юҳанно мактубининг 15 боби 5 ва 6 оятлари. Қачонки инсон ўз гуноҳлари учун тавба қилиб, юқоридан туғилган пайитда Муқаддас Руҳ шу кишига, унинг ҳаётига кирганлиги ҳақида билдиради. Албатта, Муқаддас Руҳ очиқдан-очиқ гапирмайди, лекин юқоридан туғилган киши, албатта, юрагида Муқаддас Руҳ борлигини сезади. Раббимиз Исо Масиҳ Ўзини ва одамларни узум новдаларига ўхшатган эди. Азизлар, агар новдада ҳаёт бўлса, демак, вақти-соати келиб шу новда албатта ҳосил келтиради. Агар новда қуриган бўлса, албатта кесиб олиб ташланади. Нафақат олиб ташланади, балки ўтин сифатида ёндирилади ҳам.

Агар масиҳий инсон ҳақиқатдан ҳам чин имонли бўлса, вақти-соати келганида албатта ҳосил бериши керак. Ҳурматли биродарлар, шахсан мен шунга гувоҳ бўлганманки, айрим биродарларимизнинг имонга келганига ўн йил, балки ундан ҳам кўпроқ вақт бўлган. Лекин шунга қарамай уларнинг ҳаётида ҳеч қандай ҳосил кўринмайди. Шу билан бирга айтишимиз мумкинки, уларнинг новдаси қуриб ҳам қолмаган. Энди бу қандай новда бўлиши мумкин? Мен ўз боғимиздаги бир олма дарахтини яхши биламан. Олма дарахти жуда чиройли ям-яшил бўлиб, боғимизга ўзига яраша кўрк бағишлаб турибди. Ҳатто баҳор пайтида яхшигина гуллайди ҳам. Дарахтнинг гулларини кўрганимизда, балки бу йил яхши ҳосил беради, деб умид қилардик.

Лекин минг афсуски, бир неча йил давомида ушбу олма дарахти ҳеч қандай ҳосил келтирмади. Дарахт эса жуда катта бўлиб етилди. Шунда отам: энди бу дарахт ўтиндан бошқасига ярамайди, бекорга боғдаги жойни банд қилиб бошқа кўчатларнинг ўсишига ҳалақит қилмоқда, деб дарахтни кесиб ташламоқчи бўлди. Азизлар, ушбу дарахтни ёш кўчатлик пайтида отам билан мен биргаликда ўтқазганимиз учун, мен ушбу дарахтга бироз ачиндим. Отамдан яна бир-икки йил кутишини илтимос қилдим. Шундан кейин шахсан мен ушбу дарахтни яхшилаб парваришладим. Ортиқча новдаларини кесиб, тегига ўғитлар бера бошладим. Орадан бир йил ўтиб, дарахтимиз ҳосил бера бошлади. Ишонасизми, агар бир йил шу дарахтни парваришламасак, умуман ҳосил бермайди.

Азизлар, ушбу гаплар билан айтмоқчи эдимки, айрим биродарларимиз ҳам худди шу дарахт каби: агар уларни яхшилаб руҳий парвариш қилинса, албатта улар ҳам ҳосил келтиради. Уларнинг ҳосилини эса албатта қадрлаш керак. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги эшиттиришимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Сизлар билан хайрлашишдан аввал, сиз азизларга ўзимизнинг интернетдаги сайтимиз манзилини эслатиб ўтсам: www.najot.com Сайтимизга марҳамат қилинг ва қизиқарли маълумотларга эга бўлинг. Мен эса сиз азизларга яна тўлқинларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг, деб қоламан.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top