2:52

Буюк амр

MP3

Ассалому алайкум “Дилкаш” радиосининг азиз тингловчилари. Азизлар, сизлар билан яна радиомиз тўлқинларида ғойибона бўлса-да учрашганимиздан миннатдормиз. Азизлар, Муқаддас каломдан уламолар ёки қонунчиларнинг кимлиги бизга яхши маълум.

Улар қонунни яхши биладиган билимли инсонлар ҳисобланишган. Шундай уламолардан бири, Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳузурига Худонинг қонунлари ҳақидаги саволлар билан ташриф буюради. Келинг, азизлар, ушбу уламо Раббимизга қандай савол берганини тинглаб кўрсак.

“Қонундаги энг муҳим амр қайси бири?” — деб сўради уламо. Худонинг каломидаги қайси амр бошқаларидан кўра юқорроқ туради? Албатта, ушбу саволни яхши тушунишимиз учун биз тарихни яхши билишимиз керак. Масалан, уламолар Мусо пайғамбарнинг китобидан олти юзга яқин амрларни топишган.

Уларнинг орасида тахминан уч юз олтмиш бештаси таъқиқловчи амрлар бўлган. Бошқача айтадиган бўлса, нима мумкин ва нима мумкин эмаслигини тушунтириб берган. Энди Раббимизнинг олдига савол билан келган уламо, демак, мана шу олти юзта амрдан қайси бири энг юқорида турадигани деб, сўрамоқчи бўлганлигини англаган бўлсангиз керак.

Албатта қонунчи Раббимиздан фалончи амр энг буюги деган жавобни олса ҳам, Унга турли саволлар бериб, Раббимиз билан баҳслашиш мумкинлигини яхши биларди. Раббимиз эса кутилмаган жавобни унга айтди. Раббимизнинг ушбу жавоби Матто Хушхабар китобининг 22 боби 27 оятдан 40 оятларгача бўлган жойда ёзиб қўйилган.

Азизлар, Раббимиз Исонинг жавоби: “Раббинг бўлган Худовандни … сев” — деб айтди уламога. Раббимиз уламолар томонидан бериладиган саволлар билан ҳеч қачон баҳслашмасди. Аксинча, Қонунлар китоби 6 боб 5 оятдаги ажойиб гаплар билан уларга жавоб қайтарди:

“Худойингиз, Эгамизни бутун қалбингиз билан, бутун жонингиз билан, кучингиз борича севинглар”. Раббимиз Исо, бундан ташқари, яна Левийлар китобидаги бир ажойиб оятни уларга айтиб ўтди. Ушбу гаплар Левийлар китобининг 19 боби 18 оятида шундай ёзилган:

“Қасос олманг, юртдошингизга қарши кек сақламанг. Аксинча, ўзгани ўзингиз каби севинг. Мен Эгангизман”. Азизлар, Раббимиз ушбу оятларни уламоларга айтишдан бир асосий мақсади бор эди. Яъни барча амрларни бажариш учун мана шу икки амр калит вазифасини бажаришини уларга тушунтириб бериш эди.

Азиз биродарлар, шунинг билан бугунги мавзуимиз ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Азизлар, сиз билан хайрлашишдан аввал, ўзимизнинг электрон манзилимизни сизларга эслатиб ўтсам: dilkash@najot.com Азизлар, мактубларингизни кутиб қоламиз. Хайр омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top