MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сиз азизлар билан яна радио тўлқинларимиз орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиосининг эшиттиришларидан бири.

Азизлар, Муқаддас Китоб бизга айтади-ки, инсон зоти хоҳ ёшлигида, хоҳ кексалигида масиҳий бўлса, унинг ҳаётида катта ўзгариш содир бўлади. Албатта, у комил инсон бўлмаслиги мумкин, лекин шуниси аниқки, у бошқа инсонга айланади.

У ўзи хоҳлаганидек ўзгара олмаслиги мумкин, лекин у энди аввал қандай бўлган бўлса, ушандай бўлишни истамайди. Албатта ҳар қандай инсон Исо Масиҳнинг олдида ўзининг гуноҳкорлигини тан олиб тавба қилганида, Худованд шу инсондан айрим ўзгаришларни кутади.

Қачонки инсоннинг тавбаси табиий ва ҳақиқатдан бўлса, у Худовандга қулоқ солади ва барча айтганларини бажаришга ҳаракат қилади. Азизлар, агар ёдингизда бўлса, ҳали тавба қилмаган одамлар Раббимиз Исо Масиҳнинг ёнига келиб, улар ҳам Раббимизга эргашмоқчи эканликларини айтганида, Исо Масиҳ бу улар учун қандай кечишини тартиб билан тушунтириб берган эди.

Масалан, Марк китобининг 10 боби 17 оятидан ўқишимиз мумкин-ки, бир ёш йигит Раббимизнинг олдига келиб, қандай қилиб абадий ҳаётга эга бўлиш мумкинлигини Ундан сўраган эди.

Албатта, Раббимиз шу йигитнинг ҳаётидаги гуноҳ ишларга ишора қилиб, у Худованднинг амрларини бажармаётганлигини унга айтади. Албатта, ўша йигит ўзининг яқин кишисини ўзини севгандек севмас эди.

Бундан ташқари, у ўз бойлигини камбағалларга беришни ҳам истамас эди. Йигитчанинг бойлиги Худованддан ва абадий ҳаётдан кўра унга муҳмроқ эди. Ўша йигитча Раббимиз Исо Масиҳнинг олдидан бироз хафа бўлиб кетди, чунки у ўзининг ҳаётидан Исо Масиҳ учун жой ажратгиси келмади.

Азиз радио тингловчи биродарлар, Худованднинг олдида тавба қилган гуноҳкор инсон учун ажойиб имконият пайдо бўлади. Бу шундай имкониятки, энди тавба қилган инсон Худованднинг фарзанди деган буюк номга мушарраф бўлади. Раббимиз билан бирга биз барча руҳий инъомларга эга бўлиш имкониятимиз ҳам бор.

Агар оилада кимдир тавба қилган бўлса, Худованд бошқа оила аъзоларини ҳам қутқаришга ваъда беради. Бу дегани, оиладаги барча инсонларнинг ҳаётида буюк ўзгариш содир бўлади деганидир. Ҳурматли радио тингловчи дўстлар, сиз ҳам ўз ҳаётингиздаги бўлган ўзгаришлар ҳақида бемалол бошқалар билан бўлишишингиз мумкин. Буни эса бизнинг интернет сайтимиз орқали бемалол амалга ошириш имконияти бор. Бизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзили: www.najot.com

Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top