2:55

Болаларнинг ўсишига ёрдам 163

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи азиз биродарларимиз. Азизлар, яна радио тўлқинлари орқали сизлар билан дийдор учрашиб турибмиз, бу учун Раббимиз ва Худовандимизга шон-шарафлар бўлсин.

Бизнинг миллатимизда оталарга нисбатан ҳурмат жуда баланд. Бу яхши одатлардан деб айтсак бўлади. Лекин оталар ўзларини диктатордек ҳис қилишлари шарт эмас. Кўпчилик ота-оналар ўзларини гапларини қонун-қоида деб биладилар.

Улар ҳар қандай майда-чуйда ишларни ҳам ўз оилаларига қарши ишлайди, деб ўйлайдилар ва ҳар қандай ташқаридан бўладиган тўғри нарсаларга ҳам ўз қаршиликларини билдираверишади. Аслида ота-оналар ҳақ бўлиши мумкин. Лекин болаларнинг ҳам ҳис-туйғулари бор.

Шу бўладиган қаршиликлар болаларни умуман чўктириб қўйиши мумкин. Агар болалар ўзларини оқлаш учун нимадир айтмоқчи бўлсалар, уларнинг оғиз очишига йўл қўйилмайди. Азиз ота-оналар, доимо болаларни эшитишга ҳаракат қилинг. Балки улар нимададир ҳақдирлар.

Агар доимо ўзингизни ҳақ деб билсангиз, юқорида айтиб ўтганимиздек, диктатор ота-оналарга айланиб қоласиз. Шунга қарамай, кўпчилик ота-оналар диктаторлик болаларни ҳар қандай ёмон ишлардан сақлайди, деб ўйлайди. Лекин бир нарсани тушунишимиз лозим.

Бола шундай нарсаки, унга ниманидир ман этсангиз, айнан шу нарсага қизиқиб қолади. Йўқ, азиз тингловчи, мен айтмоқчи эмасман, болаларга айрим нарсаларни қилиб кўришига имкон беринг деб. Болага тушунтиришнинг ҳам ўзига яраша усуллари бор экан.

Хуллас, халқимизнинг бир оғзаки нақли билан айтадиган бўлсак, арқонни узун ташлаб қўйинг ва хавф-хатарни сезган пайтингизда ёнингизга тортиб олишингиз мумкин. Бола тарбиясида фақатгина ўз билганларингизни ҳақ деб билаверманг. Айрим пайтларда болаларни ҳам гапларини тинглашга ўрганинг.

Диктаторлик қилиш бориб-бориб умуман сизни боладан узоқлаштириб қўйиши мумкин. Шундай пайтларда болангиз олдингизга ёрдам сўраб келганида, сизда вақт йўқлигини айтиб, болани яна ўзингиздан узоқлаштириб қўйишингиз мумкин. Бу эса бориб-бориб болага бўлган эътиборни умуман сўндиради.

Болангиздан мутлақо комил бола бўлишини талаб қилманг, азиз биродар. Чунки бу дунёда комил инсонинг ўзи йўқ. Фақатгина Раббимиз Исо Масиҳгина ягона комил Худонинг фарзандидир. Тарбиянинг энг тўғри ва болага таъсирли қилишнинг яхши усули бу — Худованддан олган донолик ва Муқаддас Китобга асосланган тарбиядир. Азиз радио тингловчилар, сизлар билан хайрлашишдан олдин интернет сайтимизнинг манзилини сизларга айтиб ўтсам. Cайтимизга марҳамат қилинг: www.najot.com

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top