2:54

Болаларнинг ўсишига ёрдам 352

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли тингловчи мухлислар. Яна сиз азиз биродарларимиз билан мавзуларимиз орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бир художўй одамнинг олдига фолбин аёл келиб: “Сизга фол очайми? Бахтингиздан ёки тахтингиздан очайми?”- деб сўрабди. Имонли одам рози бўлибди.

Фолбин аёлдан тақдири ҳақида билиб олгач, келинг энди мен сизнинг тақдирингизни айтаман, — дебди художўй инсон. Фолбин аёл ҳам ўзининг тақдирини билишга рози бўлибди. Имонли одам фолбинга “қўлингизни очинг ва қўлингиздаги иккита чизиққа қаранг.

Чизиқнинг биттаси дўзахга олиб боради, иккинчиси эса жаннатга олиб боради”, — дебди ҳазил қилиб. Азизлар, биз эшитган ҳикоя ҳаётий воқеадир. Бир томондан қарасангиз, кулгили туюлади. Чунки, фолбин аёл ҳам ўзининг тақдири ҳақида қизиқади-ку. Одамларга фол очавериб, ўзимнинг тақдирим нима бўлади, деб ўйлаган бўлиши мумкин фолбин аёл.

Албатта, фолбин аёл ҳамма нарсани биладиган Худо эмас-ку. Фолбин келажакни, инсоннинг тақдири нима бўлишини ҳам билмайди. Фақатгина Парвардигор ҳамма нарсани билгувчи Зотдир. Охират қачон бўлиши ҳам фақат Ҳақ Таолога маълумдир. Шундай экан, азиз тингловчи, келинг фол, жодугарлик ҳақида фикр-мулоҳаза қиламиз.

Фолнинг мақсади – ҳаётни кенгроқ маънода тушунишдир. Баъзан фолни “келажакни билиш” деб ҳам аташади. Аммо, жодугарликни бундай тушуниш тўғри бўлармикан? Сиз бунга қандай фикрдасиз, азиз дўстим? Наҳотки, ҳамма инсонларга ўхшаш бир аёл одамларнинг тақдирини билиш қобилиятига эга бўлади?

Нима учун ҳар бир инсонда шу қобилият йўқ? Пайғамбарлар китобида Тангри Таоло пайғамбарларга Ўз иродасини билдириб ваҳий берган. Пайғамбарлар бу ваҳийларни яҳудий халқига етказган. Лекин, фолбинлар асло пайғамбар эмаслар. Улар шунчаки, мўмай пул ишлаш учун фолбинлик билан шуғулланадилар.

Парвардигорнинг Муқаддас Каломида жодугарларни огоҳлантиради: “жодугарларни тирик қолдирманглар”. Яъни Худо танлаган яҳудий халқи орасида фолбинлар, жодугарлар бўлмаслиги керак. Яҳудий халқи ўз навбатида фолбинлик гуноҳ эканлигини бошқа халқларга тушунтириши уларнинг бурчи бўлган.

Худованди Карим фолбинликни бутунлай қоралайди. Бу Худонинг олдида жирканч гуноҳдир. Ҳар қандай гуноҳ қилаётган инсонни эса Оллоҳ жазолаши муқаррар. Демак, фолбинлик билан машғул инсон бу огоҳлантиришни эшитиб фолбинликни тўхтатиши лозим.

Ва фолбинларнинг гуноҳи учун ҳам хочда қон тўккан Ҳазрати Исодан кечирим сўраб, Унга ўз ҳаётини топшириши лозим. Шунинг билан азиз биродарлар, бугунги мавзумиз щу поёнига етди. Бизнинг интернетдаги сайтимиз: www.dilkashradio.com Азизлар, яна мавзуларимиз орқали учрашгунча хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top