3:11

Болаларнинг ўсишига ёрдам 169

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Яна сизлар билан шундай ажойиб кунларнинг бирида эфир орқали бўлса ҳам учрашиб турганимиз учун Отамиз Худовандга миннатдорман.

Ҳаётда яшашдан энг буюк мақсадимиз нима? Фарзандларимиз-чи, улар биз учун нечанчи ўринда туради? Иккинчими, учинчими? Ҳар бир ота-она мана шу нарсани аниқлаб олиши керак. Акс ҳолда фарзандлар бундан азият чекадилар. Фарзандингиз ҳаётингизнинг нечанчи ўрнида туришини ҳеч ким, ҳатто умр йўлдошингиз ҳам ҳал қила олмайди.

Шунингдек, психологлар ҳам, вазирлар ҳам, ҳатто мактабдаги ўқитувчи ёки директор ҳам ҳал қила олмайди. Бу ҳаётдаги муҳим масалани фақатгина сиз ўзингиз Отамиз Худованд билан биргаликда ҳал қила оласиз. Ҳурматли радио тингловчи ота-оналар, ўзингизнинг ҳаётингизда нима биринчи ўринда туришини ўйлаб кўрганмисиз?

Балки ишингиздир ёки умр йўлдошингиз, ёки бўлмаса уй-жойми? Балки фарзандингиздир? Ҳа, азиз радио тингловчи, мана шу келтириб ўтган рўйхатимиз ўзига яраша юқори пағоналардан ўрин олган, жили қўрса шундай қилишга ҳаракат қилишимиз керак.

Минг афсуслар билан айтишимиз керак-ки, кимлардир учун ўртоқлари биринчи ўринда турса, яна кимдир учун ўтирган амали биринчи ўринда, бошқаси учун эса телевизор, ёқтирган машғулотлари ҳам бўлиши мумкин.

Азизлар, Худованд сизга фарзандни тарбиялаш учун, келажакда бошқаларга фойдаси тегадиган инсон қилиб тарбиялаш учун берди. Энг кераклиси эса, Худованд берган шу фарзандни Худованд хоҳлаганидек тарбиялаб, Унинг ҳақиқий фарзанди қила олишимизда.

Отамиз Худованд биздан ота-она сифатида шуни кутмоқда. Бахтли ва иноқ оилаларнинг барчасида ота ва онанинг мақсадлари бир-бирига мутаносиб келади. Улар ўзаро келишган ҳолда болаларига тарбия берадилар. Бундай оилаларда юксак аҳлоқий муносабатлар ва чинакам эътиқод биринчи поғонада туради.

Улар Худовандга шукроналар айтиб, ўзаро тотувлик ва фаровонлик гаштини суриб яшайдилар. Азиз ота-оналар, ҳар бир оилада руҳий бойлик ва моддий тўлақонлик -оиланинг бахт иқболининг асосидир. Балки оила бой бўлиши мумкин, лекин Худовандсиз улар жуда қашшоқдирлар.

Келинглар, азиз радио тингловчи биродарлар, оиламизда бир-биримизга, болаларимизга бўлган ҳурмат-иззатни кўрганлар, бизни ҳақиқий нур эканлигимизга тан берсинлар. Шундай буюк ишда Худованд сизга мададкор бўлсин. Азизлар, бизнинг dilkash@najot.com манзилимизга мактуб йўлланг. Радио орқали учрашгунча хайр, соғ-омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top