3:10

Болаларнинг ўсишига ёрдам 129

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Бугун мен Ғолиббек микрофон олдидаман. Ҳурматли болажонлар, агар ўз акангиз сизга бирон бир ёмонлик қилишини билсангиз, қандай йўл тутардингиз? Ўйлаймизки, бир иложини қилиб, унинг кўзидан панароқ бўлишга ҳаракат қиласиз.

Ёқуб ҳам худди шундай йўл тутди. Ўз акаси уни ўлдирмоқчи эканлигини билганидан сўнг, у ўз туғилган жойини ташлаб, қочиб кетишга мажбур бўлди. Албатта, бу Худованднинг режаси эди. Ёқуб йўлга чиқиб, жуда узоқ юрди. Қоронғу тушиб ухлаш вақти бўлганида, Ёқуб бир тошни олиб бошига ёстиқ қилиб қўйди-да, ухлаш учун ётди. У бир туш кўрди.

У тушида ердан осмонгача етадиган бир нарвонни кўради. Худованднинг фаришталари эса ушбу нарвон орқали чиқиб тушаётганини у тушида кўради. Худонинг Ўзи эса нарвоннинг энг тепасида ўтирарди. У Ёқубга шундай деб айтади: “Мен отанг Иброҳимнинг ва Исҳоқнинг Худосиман. Ҳозир сен ётган ерни сенга ва авлодларинга бераман.

Сенинг авлодинг ернинг қумидай кўп бўлади. Сенинг авлодинг ғарбдан шарққача, шимолдан жанубгача ёйилиб кетади. Ердаги бошқа қабилалар эса сендан ва сенинг зурриётингдан барака топади”. Азиз болажонлар, худди шундай ваъдани Худованд аввал кимга берганини эслай оласизми? Худо Иброҳимга ним деган эди? Исҳоққа-чи?

Энди эса Худованд ушбу ваъдасини Иброҳимнинг невараси Ёқубга беряпти. Худованд Иброҳимнинг авлодини баракалаш учун уни танлаган эди. Ёқуб уйқудан туриб, ҳақиқатан ҳам Худо унинг тушига кирганлигини ва унга гапирганлигини билди. У Худованд нималар деганини ўйлаб ётиб яна ухлаб қолди. Эрталаб уйғонгач эса, ёстиқ қилиб ётган тошини тикка қилиб қўйиб, унинг устидан мой қуйди.

Ёқуб шундай деди: “Агар ростдан ҳам Худованд мени асраса, мени юрган йўлимда асраб, қорнинмни тўйдириб, устимга кийим бош берса ва отамнинг уйига эсон-омон яна олиб келса, мен Уни ўзимнинг ягона Худойим деб тан оламан,” деб айтди. Мана шу тош турган жой Худонинг уйи бўлади, деб ваъда берди. Шундан сўнг Ёқуб Хоронга қараб йўл олди. Хоронга етиб келганида қўйларини суғориш учун келган чўпонларни кўрди.

Шу пайт Ёқубнинг тоғасини қизи Роҳила ҳам қўйларини сўғориш учун келиб қолди. Кейин эса Роҳиланинг отаси Лобон Ёқубни кутиб олиш учун чиқди ва ўз уйидан Ёқубга жой берди. Шу билан бирга тоғаси Ёқубга иш берди. Лобон Ёқубга, сен менинг қариндошим бўлсанг ҳам текинга ишлашинг яхши эмас, меҳнатинг эвазига нима берай, деб айтади. Азиз болажонлар, Ёқуб эса қандай жавоб берганлигини кейинги эшиттиришларимизда тинглайсиз. Ҳозирча хайр саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top