2:50

Уй гуруҳлари 13

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Эфирда уй жамоатлари ҳақидаги эшиттиришларимиздан бири. Азизлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз.

Раббимиз Исо Масиҳ шогирдлар тайёрлашимиз тўғрисида ҳар биримизга тегишли амр берган эди. Шогирд ким ўзи? Шогирд бу — биринчи навбатда Худовандга тегишли бўлган халқ бўлса, икинчидан — улар бошқаларга Худованднинг нажоти тўғрисидаги Kаломни етқазувчилардир.

Шогирдларни қаердан ва қандай қилиб топишимиз мумкин? Албатта уй гуруҳларидан. Агар сизда уй жамоатларига тегишли бўлган гуруҳлар бўлса, сиз ҳеч иккиланмасдан, ўз гуруҳингиздан кимнидир шогирдликка танлаб олишингиз мумкин.

Танлашда асло шошқалоқлик ярамайди. Бундан ташқари, сиз ўзингизга яқин ёки сиз ёқтирган кишилар ҳам балки Худованд томонидан кўрсатилиши керак бўлган шогирд бўлмаслиги мумкин.

Албатта, сиз ўзингиз танлаган киши учун олдиндан кўп ибодат қилишингиз керак бўлади. Худованддан керакли жавобни олгунга қадар шу биродар учун ибодат қилинг.

Аввалом бор сиз ўзингиз шогирд ким ва нималарни бажариши керак, унга қандай вазифалар юклаш мумкин деган саволларга жавоб топишингиз керак. Азиз биродар, агар ўзингиз шогирд қандай бўлиши керак деган саволга жавоб тополмасангиз, қандай қилиб шогирдларни тарбиялашингиз мумкин?!

Агар бирон-бир ишбилармон талаб бўлмаса ҳам, керагидан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқараверса ва ушбу маҳсулотлардан ҳеч фойдаланмаса, нима бўлиши мумкин? Албатта, бориб-бориб, ўша ишбилармон инқирозга учраши аниқ.

Шунинг учун азизлар, шогирд тайёрлашда ҳам ҳар томонлама ҳисобга олиш жуда муҳим. Бир қарашда шогирд тайёрлаш унчалик қийинмасдек кўринади. Аслида эса биз ўйлаганчалик осон иш эмас.

Шахсан мен ўзимдан қиёс қилишим мумкин. Мени ўқитувчим мени ва бошқа биродарларни шогирд қилиб тайёрлаш учун уч йил мобайнида тер тўкди. Албатта, ҳозир ўйлаб кўрсам, устозимиз учун осон бўлмаган экан. Сабаби, ўзим шогирдларимни тарбиялаш ва руҳан ўстиришими мобайнида шунга амин бўляпман. Ҳар бир шогирдингиз учун жамоат аъзолари ҳам ибодат қилиши жуда муҳим.

Азиз биродар, сиз тайёрлаган шогирдингиз шунчаки шогирд бўлиб қолмасдан, серҳосил мева берувчи шогирд бўлиши керак. Азизлар, шунинг билан сизлар билан хайрлашиб, ўзимизнинг сайтимизни манзилини сизларга яна бир бор эслатиб ўтмоқчиман, марҳамат: www.najot.com Хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top