3:06

Уй гуруҳлари 20

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Азизлар, сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, уй гуруҳлари мавзусидаги эшиттиришимизни яна давом эттирмоқчиман.

Ҳар бир ишнинг бошланиши учун маълум даражада маблағ керак бўлади. Уй гуруҳларига асосланган жамоатлар учун эса молиявий маблағ деярли керак эмас. Масалан, уй гуруҳининг аъзолари сони кўпайиб борганида катта бинолар учун маблағ сарфламай, гуруҳлар яна бошқа кичик гуруҳларга бўлиниши ва уйларда ўз йиғилишларини давом эттиришлари мумкин.

Уй гуруҳларида йиғилишнинг яна бошқа афзаллик томонларидан бири, гуруҳ аъзоларининг ҳар бири йиғилишда иштирок этиб, ўзларининг фикрларини очиқ -ойдин гапиришлари учун катта имконият бўлади.

Чунки катта ибодатхоналарга нисбатан кичик гуруҳларда одамлар ўзларининг фикрларини рўй-рост гапиришлари аллақачон ўз исботини топган. Кичик гуруҳларда бошқарувчи бир нечта одамларнинг фикрларини эшитишига имкон бор.

Бундан ташқари, кичик уй гуруҳидаги имонли биродарларимизни хизматга отлантириш ҳам бир мунча осон кечади. Гуруҳ аъзолари эса сўзловчининг фикрини тезроқ қабул қилиш билан бирга Худовандга хизмат қилиш кераклигини тезроқ тушуниб етади ва Худованднинг Шоҳлигида ўз ўрнини топа олади.

Агар эътибор берган бўлсангиз, катта жамоатлардагига нисбатан кичик гуруҳдаги биродарларнинг муносабати жуда яқин. Худди улар бир оиладек иноқ, масиҳийча ҳаёт кечиришга интилишади.

Бу интилиш эса масиҳийлик ҳаётидаги энг муҳим талаблардан биридир. Кичик гуруҳдаги биродарлар янги келган инсон билан тезроқ танишиб олишга ҳаракат қилишади. Бу эса бир-бири билан юрагидаги гапларни очиқчасига гаплашиш ва бир-бири учун ибодат қилишга имкон беради.

Биз сизлар билан юқорида молиявий маблағлар масаласида гаплашган эдик. Кичик гуруҳларда ҳам биродарларни аста-секинлик билан Худованд учун ушр ажратишни ўргатиб бориш, келажакда жамоатнинг янада ривожланиб ўсишини таъминлайди.

Маблағ масаласи кичик гуруҳлар учун фақатгина байрамларда ва керакли махсус хизматлар учун ажратилиши мумкин. Бу эса тез кўпроқ маблағ тўпланишини ва гуруҳдаги муҳтожликларни тез ҳал бўлишини таъминлайди. Азиз биродарлар, шу билан бирга жамоатлардаги маблағ масаласи энг олий даражадаги мақсад бўлиб қолмаслиги зарур.

Ҳар бир гуруҳ ўз олдига энг аввало Худога хизмат қилишни мақсад қилиб қўйиши лозим. Шу мақсадларни амалга ошиши эса гуруҳингиздаги биродарларнинг руҳий аҳволига боғлиқдир. Азизлар, шу билан бугунги эшиттиришимиз ўз поёнига етди. Сизнинг мактубларингизни кутиб қоламиз. Бизнинг манзил: dilkash@najot.com хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top