Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Азизлар, сизлар билан радио орқали бўлса-да учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз.
Қачонки биз Раббимизнинг Эски Аҳдга бўлган муносабатини қўрганимизда, умуман бошқа дунёга тушиб қолгандек бўламиз. Юҳанно мактубининг 10 боби 35 оятида айтилишича:
“Мана Худо қадимгиларга каломни юбориб, уларни ҳатто худолар деб атаган. Муқаддас Битикни эса бузиб бўлмайди”. Раббимиз айтмоқчики, Муқаддас Битикнинг ҳеч ким бузишга ҳаққи йўқ.
Бундан ташқари, яна шу мактубнинг 17 боби 17 оятида ҳам ажойиб сўзлар баён этилади: “Уларни ҳақиқатинг билан муқаддас қилгин. Сенинг каломинг ҳақиқатдир”. Ушбу оятлар орқали шуни тушинишимиз мумкин-ки, Раббимиз Исо Масиҳнинг Эски Аҳдга нисбатан бўлган муносабати кўпчиликнинг фикридан тубдан фарқ қилади.
Купчилик деганимиз, айрим бошқа тушунчага эга бўлган Худонинг хизматчиларидир. Эсингизда бўлса, Раббимиз шайтон томонидан уч марта васвасага солинган эди. Шунда Раббимиз Эски Аҳд китобининг иккинчи қонунлар китобида ёзилган сўзлар билан унга жавоб қайтарди ва каломдаги Худонинг сўзлари ила уни енгди.
Раббимиз ҳар қандай шароитда ҳам Худованднинг сўзлари ҳақиқат эканлигига ҳеч шубҳа қилмаган. Азиз дўстим, кўпинча биз, инсонларда, учраб турадиган иккиланишлар шайтон томонидан бериладиган васвасалардир. У ҳар бир Худонинг фарзандини каломга бўлган ишончини сўндирмоқчи бўлади.
Худонинг сўзига ишонмаган ҳар қандай инсон васваса, иккиланишга доимо дучор бўлиши аниқ. Матто китобининг 22 боби 29 оятида шундай ёзилади. “Сиз Муқаддас Китобнинг ҳам, Худонинг қудратини ҳам билмаганингиздан адашяпсизлар”.
Айрим дунёвий кишиларнинг айтишича, калом ҳеч қандай Худованд томонидан руҳлантирилмаган эмиш. Шунга қарамай, уни ўқиган одамда қандайдир руҳий куч пайдо бўлиб, диндорларга ўхшаб қолиш хусусиятини уйғотар экан. Йўқ, азиз дўстлар, Муқаддас калом бошқа китоблар кўринишида бўлса ҳам, улардан мутлақо фарқ қилади.
Чунки ушбу каломни Худонинг Ўзи жуда кўп пайғамбарлар орқали турли мўъжизалар исботлаб бера олди. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, доимо калом ўқиб ибодатда бўлинглар, деб қоламиз. Азиз биродарлар, бизнинг интернет сайтимиз ўз фаолиятини давом эттирмоқда, сайтимизга марҳамат қилинг. Манзилимиз: www.najot.com Омон бўлинглар.