3:02

Икки хил одамлар

MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчилар. Сизлар билан яна радио қаршисида дийдор учрашганимдан миннатдорман. Азизлар, биз одамларни икки тоифага ажратишимиз мумкин. Ҳолдан тойганлар ва Худованд томонидан чақирилганларга ажратишимиз мумкин. Ҳолдан тойганлар шароитга қараб иш тутишга ўзларини мажбур қилишади, улар ўзларидаги бор куч-қувват ҳамда лаёқатни ташқи дунёда имкон қадар кўпроқ муваффақиятга эришиш учун сарф қиладилар.

Бундай одамларнинг тўхташга ва бўлиб ўтаётган воқеа-ҳодисаларни ўйлаб кўришга ҳеч қачон вақти бўлмайди, шунингдек, уларнинг кўпчилиги ички дунёнинг нима эканлиги ва у ҳаётга қандай таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида тўлиқ тасаввурга эга эмаслар.

Бу каби кишиларни жамиятнинг турли қатламларида учратиш мумкин: турли мансабдаги раҳбарлар, оддий хизматчилар орасида улар кўпчиликни ташкил қилади, улар олимлар, спортчилар, уй бекалари, жамоат хизматчилари ва ҳоказолар ҳам бўлиши мумкин.

Эътиборингиз учун, имонлилар ҳам бундан мустасно эмас! Гарчи улар хайрли мақсадда ҳаракат қилаётган бўлсалар-да, бундай имонлилар ўз фаолиятларида имкон қадар кўпроқ муваффақият қозонишга интилиб, бор кучларини ташқи дунё учун сарф қиладилар.

Тўғри-да, ахир ташқи дунё шу қадар кўзга кўринарли ва ҳаққонийки, биздан вақт, лаёқат ва куч-қувватни талаб қилади. Ички дунё эса аксинча, ўзи ҳақида овоз чиқариб билдира олмайди, бу доимий ҳаракатланиб, ўзгариб турадиган нозик руҳий олам узоқ вақт давомида эътибордан четда қолиб кетади ва охир-оқибатда одамни ҳам жисмонан, ҳам руҳан ҳолдан тойишига олиб келади.

Ҳолдан тойганлардан фарқли ўлароқ, чақирилганлар атрофдаги воқеаларни тўғри тушуна оладилар, чунки улар биринчи ўринга ўзларининг ички дунёсини қўядилар. Ана шу ички дунёдан улар руҳий қувватни олишади, у ерда дам олишади ва энг асосийси — Худо билан мулоқотда бўлишади.

Ҳолдан тойганларнинг кўриниши эса, ҳавас қилса арзигулик бўлмайди. Бироқ, улар учун ҳали ҳам имконият бор, фақат ўзларининг ҳолати ҳақида дўппини бир четга қўйиб, яхшилаб ўйлаб кўрсалар ва ички дунёларини тартибга келтиришни бошласалар бўлгани.

Бироқ бу жараён осон кечмайди. Унга ҳаётнинг кўпроқ қисми сарф бўлиши мумкин. Ички дунёни “асримизнинг энг буюк жанг майдонларидан бири,” деб айтишимиз мумкин. Бошқача айтганда, олдинда кураш яъни ўз-ўзлигинг, ўз одатларинг, ҳаётга, атроф-муҳитга, имонга ва бошқа кўп нарсаларга нисбатан эскирган, қотиб қолган қарашларинг билан курашиш туради. Бу курашни эса фақат Худонинг ёрдамида уддалаш мумкин. Азизлар, сизлар билан хайрлашишдан аввал ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини сизларга эслатиб ўтсам: www.najot.com Хайр.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top