2:53

Урф-одатлар

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи мухлислар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида дийдор учрашганимиз учун Раббимиз Исо Масиҳга жуда миннатдормиз. Эфирда “Дилкаш” радиоси, мархамат, тинглаб ором олинг.

Сиз билан биз яшаб турган дунё пайдо бўлибдики, барча одамлар Худованднинг қандай кўринишга эгалигини билишга ҳаракат қилишади. Қадимда одамлар ўзлари билганич турли хил санамларга сиғинишган.

Бундан ташқари айрим халқлар оловга сиғинса, бошқаси қуёшга, яна бошқа бири эса ҳар хил фолбинларга ҳам ишонишган. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунга қадар Яратувчи билан Унинг яратганлари орасидаги фарқни билмайдиган инсонлар кўплаб топилади.

Азиз инсонлар, агар биз ҳақиқиатдан ҳам Худованднинг кимлигини билишни истасак, Унинг Ўзи биз инсонлар учун берган Муқаддас каломига мурожаат қилишимиз керак.

Агарда дунёга қулоқ тутадиган бўлсак, Худованд ҳақида турли хил ёлғон тушунчаларга ҳам ишониб қолишимиз мумкин. Шунинг учун ҳам Муқаддас каломда Худованд Ўзи ҳақидаги кўплаб ҳақиқатларни биз инсонларга очиб берган.

Масалан, Раббимиз Исо Масиҳ фарзийларни кўп маротаба турли хил урф-одатларни Худованднинг сўзидан устун қўйганликлари тўғрисида айблаган эди. Шундай айбловни биз Матто китобининг 15 боби 1 оятдан то 14 оятгача бўлган жойларидан топиб ўқишимиз мумкин.

Турли халқларда турлича урф-одатлар мавжуд. Улар қанчалик тарихга эга бўлмасин, барибир Худованднинг сўзи ҳар бир инсонга тўғри сўзлайди ва тўғри йўлга бошлаб боради. Ҳозирги кунда айрим жамоатлар урф-одатларни сақлаш тўғрисида ҳам гапиради.

Азизлар, агар айрим урф-одатлар Худованднинг каломига зид бўлса, ундан воз кечиш лозим. Ахир биз, масиҳийлар, урф-одатларга эмас, аксинча Худовандга ишонишимиз ва хизмат қилишимиз керак.

Худованд тирик ва У Ўзининг ягона ўғли Исо Масиҳни биз гуноҳкор инсонлар учун қурбон бўлиши учун ерга юборди. Бу азалдан барчага маълум бўлган ҳақиқат. Шайтон эса инсонлар орасида шу ҳақиқатни рад этиш мақсадида турли хил ёлғонларни тарқалишига сабабчи бўлмоқда.

Тирик Худованд ва Раббимизнинг хочдаги ўлимидан бошқа ҳеч қандай Худованд йўқдир. Қолганининг барчаси ёлғондир. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг интернетдаги сайтимизнинг манзилини сизларга эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com Яна радио тўлқинларида учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top