3:00

Масихийларнинг вазифаси

MP3

Ассалому алайкум азиз радиомиз мухлислари. Яна сиз азизлар билан радиомиз қаршисида ғойибона учрашиб турганимиздан бағоят минатдормиз. Азизлар, ҳар бир масиҳий киши учун Худовандга буйсуниб яшашдан ортиқ нарса бўлмаса керак.

Масиҳийлар учун Худога, Раббимиз Исо Масиҳга ўз устози каби ва Худоси каби бўйсунишдан бошқа ортиқ вазифа берилмаган. Юҳанно китобининг 8 боби 12 оятида шундай битикларни ўқишимиз мумкин:

“…Мен оламнинг нуриман. Кимки Менга эргашса, зулматда юрмайди, балки ҳаёт нурига эга бўлади”. Масиҳий нафақат Раббимизга эргашади, балки Унга ва Унинг айтганларига ҳам бўйсуниши ҳам керак.

Агар Раббимиз Исо Масиҳ Эски Аҳд китобини ҳақиқат ва унга ҳар биримиз буйсунишимизни айтган бўлса, демак, бу тўғри ва ҳар биримиз У айтганидек йўл тутишимиз керак. Чунки масиҳий Худовандга ва Унинг Муқаддас Китоб ҳақида айтган барча ҳақиқатларига ҳам ишониши ва бўйсуниши керак.

Чунки У барча борлиқ устидан ҳокимдир. Янги Аҳд китобини ёзилишида иштирок этганларнинг барчаси, шу жумладан ҳаворийларнинг ҳам кўпчилиги, Раббимиз Исо Масиҳнинг ўлими ва қилган ишлари ҳақида, айниқса, Унинг буйруқларини амалга оширишда қарздор бўлганлар.

Ўйлайманки, улар ўзларининг олдига қўйилган ушбу вазифаларни аъло даражада амалга ошириб келишган. Шунинг учун ҳам бугунги кунда биз Раббимиз ҳақидаги кўплаб маълумотларга эгамиз.

Энг муҳими, бизга қандай қилиб нажотга эришиш йўлини топишимизда уларнинг ҳиссалари катта бўлган. Раббимиз Ўзининг шогирдларини танлашда асло хатога йўл қўймаган. Улар ҳар томонлама Худовандга маъқул келган инсонлар эди. Тўғри, Раббимиз шогирдларни кўп тарбиялашга эътибор берди.

Шунинг учун ҳам уларни маълум даражага олиб келди ва азиз ҳаворийлар деб атади. Бундай ном ҳаммага ҳам насиб қилмаса керак. Ҳаворий деган сўзнинг грекчадаги маъноси “юборилган” ёки “жўнатилган” деган маънони берар экан.

Раббимиз уларни танлаб ҳаворий деб аташдан ҳам мақсади — ҳаворийларни халқларга Хушхабар етқазиш учун юбориш эди. Ўйлайманки, Исо Масиҳ Ўзининг олдидаги ушбу вазифани аъло даражада адо этган.

Ҳурматли биродарлар, Исо Масиҳ сиз билан мени танлашидан мақсади — бизларни ҳам ўз замондошларимизга юборишдир. Биз ҳам олдимизга қўйилган ва эшиттиришимиз бошида айтиб ўтган вазифамиз халқларга Хушхабарни олиб боришдан иборатдир. Азизлар, эшиттиришимиз сўнгида сизларга ўзимизнинг интернет сайтимизни манзилини эслатиб ўтмоқчиман: www.najot.com Хайр, саломат бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top