2:48

Масиҳнинг хизмати

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-саломат кўришганимизда миннатдорман. Эфирда “Дилкаш” радиоси. Марҳамат, тинглаб ором олинг.

Азизлар, агар Раббимиз Исо Масиҳнинг хизматига назар ташласак, Ўз Отаси ва Осмон шоҳлиги ҳақида кўплаб очиқликлар гапириб ўтганига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Матто китобининг 13 боби 57 оятини икинчи ярмини кўрадиган бўлсак, Раббимиз Исо Масиҳ Ўзи ҳақида шуларни айтганини кўришимиз мумкин:

“Пайғамбар ўз ватани ва уйидан бошқа ерда эътиборсиз бўлмас,” — деди . Чунки Раббимиз Исо Масиҳ Жалила шаҳрида Ўз хизматини инкор этилганидан сўнг, У Ўзини пайғамбар сифатида кўрган эди.

Раббимизнинг айтган ваъзларини эшитиб Унинг ортидан эргашганлар Раббимизни пайғамбар деб қабул қилишарди. Масалан, яна Матто китобининг 21 боби 11 оятида У жумладан шундай деб айтгани ёзилган эди.

“Бу Жалиланинг Носира шаҳридан бўлган Исо пайғамбар,” деб таъкидлади. Ушбу гапларни Раббимиз Қуддусга тантанали кириши чоғида айтиб ўтган эди. Раббимиз ушбу гапларни айтиб ўтганидан сўнг, орадан бир оз вақт ўтгач, фарзийлар Уни қўлга олишмоқчи бўлишади.

Лекин буни қилишга улар қўрқишар эди. Чунки бутун халқ Исо Масиҳни буюк пайғамбар деб билар эдилар. Бошқа пайғамбарлар томонидан Исо Масиҳ ҳақида айтиб ўтилган пайғамбарчиликлар Раббимизнинг ҳаётида ўз аксини топаётган эди.

Энг муҳими, Исо Масиҳ Худованд томонидан юборилган эди. Раббимизнинг олиб борган хизматлари ажойиблиги шунда эдики, Эски Аҳддаги пайғамбарлар У тўғрисида нимаики айтиб ўтган бўлсалар, барчаси амалга ошаётган эди.

Эски Аҳд пайғамбарлари асосан Раббимиз тўғрисида айтганлари шундан иборат эдики, Раббимизнинг ўлими ва инсонларга нажот ҳақида айтадиган ва кўрсатадиган йўллари ҳақида эди.

Исо Масиҳ Ўзининг айтган ваъзлари орқали асосан одамларнинг гуноҳлари ҳақида кўп гапирган. Мақсад — гуноҳ билан муқаддаслик орасидаги фарқни уларга тушунтириш эди. Ким-ки гуноҳли ҳаёт кечирар экан, албатта Раббимизнинг ушбу айтганларига қўшила олмаган.

Исо Масиҳнинг Хушхабар тўғрисидаги айтган ваъзларини ҳам кўплаб учратишимиз мумкин. Бунда ҳам айрим инсонлар Унга қарши чиқиб, Раббимизни ўлдиришга ҳаракат қилишар эди. Чунки улар ўзларининг яшаб турган ҳаётларини асло ўзгариб кетишини истамас эдилар. Бу шайтоннинг қуллиги остидаги инсонлар бўлганлардир. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизниг электрон почтамизнинг манзилини сизларга айтиб ўтмоқчиман: dilkash@najot.com Омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top