MP3

Ассалому алайкум азиз радио тингловчи биродарлар. Сизлар билан яна радиомиз қаршисида дийдор учрашиб турганимиз учун Худовандга шукуроналар айтамиз. Азизлар, келинг, суҳбатимизни бошлайлик.

Муқаддас Китобнинг менга жудаям ёқадиган ҳикояларидан бирида кеч кирган пайтда Жалила денгизида даҳшатли тўфонга дуч келган Раббимизнинг шогирдлари ҳақида гапирилади.

Тўфондан даҳшатга тушган шогирдлар бирпасда ўзларини йўқотиб қўйишади. Улар неча йиллардан бери денгизда балиқ овлаб юрган, ўз қурол-яроғларига эга бўлган кишилар бўлиб, авваллари ҳам бу каби бўронларни бошидан ўтказишган эди.

Бироқ қандайдир сабабга кўра, бу сафар улар вазиятни бошқара олмай қолгандилар. Раббимиз Исо эса қайиқ қуйруғида бамайлихотир ухлаб ётарди. Ҳаётларига таҳдид солаётган фалокат гўёки Уни ташвишга солмаётгандек бўлиб кўринганидан ғазабланган балиқчилар Исонинг олдига югуриб боришади.

Қаерга чопиб боришни билганликлари учун ҳам уларга раҳмат айтсак арзийди. Ҳазрати Исо бўронни тинчитгач, балиқчиларга уларнинг шахсий руҳий ўсишларида ва етакчи сифатида камол топишларида асос бўлган муҳим саволни беради яъни: “Ишончингиз қани?” — деган савол.

Минг афсуски, кўплаб кишилар шахсий низолар ва қийинчиликларга дуч келганда, тезроқ Раббимизнинг олдига боришга ошиқмайдилар, аксинча, янада тезроқ қочишга, қаттиқроқ қаршилик кўрсатишга, кўпроқ маълумот йиғишга ва янада баландроқ малакага эга бўлишга уринишади.

Биз шундай бир замонда яшаяпмизки, унда ўзимиз билмаган ҳолда ташқи ҳаётимизнинг ҳар бир куб сантиметрига эътибор берамиз, бироқ ўз ички дунёмизни исталган ташқи бўронни қўрқмай қарши олишга ва ҳатто уни мағлуб этишга зарур куч-қувватни олишимиз мумкин бўлган ягона маконни қаровсиз қолдирамиз.

Муқаддас Китоб муаллифлари Раббимизга мурожаат қилиш қоидасига амал қилишга ишонганлар; биз биринчи ўринда ички дунёмизни ривожлантиришимиз ва асраб-авайлашимиз зарурлигини улар билишган ва барчани шунга ўргатишган.

Улар бажарган ишнинг барча замонлар ва маданиятлар оша бизгача етиб келганлиги сабабларидан бири ҳам ана шунда. Чунки бу одамлар бизни ички дунёдан ташқи дунёга қараб самаралироқ ишлашга мослаб яратган Яратувчидан олган нарсаларини ёзиб қолдиришган. Ҳикматлар китобининг муаллифи ички дунёни сақлаш принципини қуйидагича ифодалайди:

“Бор кучинг билан қалбингни асра, чунки у ҳаёт булоғидир”. Ҳикматлар китоби 4 боб 23 оят. Азиз биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, ўзимизнинг интернет сайтимизнинг манзилини яна бир бор сизларга эслатиб ўтмоқчиман. Мархамат: www.najot.com Хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top