2:58

Хизматчи 04

MP3

Ассалому алайкум азиз биродарлар, сиз азиз дўстларимиз билан яна соғ саломат ғойибона бўлсада учрашганимиздан бағоят хурсандмиз. Исо Раббий бўлиб Ўзига хизмат қилдиришга лойиқ бўлса-да, лекин У хизмат қилдириш учун эмас балки хизмат қилиш учун келганлигини айтди- Марк Хушхабар китобининг 10 боби 4 оятида.

Азизлар агар Ишаъё пайғамбар китобининг 42 боби 1 оятини ўқиб кўрсак Худо Уни “Менинг Қулим” деб таништирганини кўришимиз мумкин. Чунки У Қул қиёфасига кирди-деб ёзилган Филлипияликларга мактубининг 2 боби 7 оятида.

Хизматчи қул дегани яъни унга хўжайини нима деса у шуни қилиши шарт. Унинг бурчи хизмат қилишдир. Яхши хизматчи бўлган Исо ҳеч қачон Ўз хоҳишини қилмади аксинча бизнинг ва Ўз Хўжайинининг иродасини бажарди.

Ҳар қандай хизматчи ўзи учун эмас, ўзининг хўжайини учун ишлайди. Худди шундай Исо Масиҳ бу заминга ўзининг ишларини бажариш учун эмас, балки Унга Худо топширган ишни бажариш учун келди.

Бу хақида Юҳанно китобининг 5боби 36оятида хамда 9 боби 4 оятларида ўқиб кўриш мумкин. У дунёдаги хизматининг якунида қониқиш билан айта олди: «Сен Менга топширган вазифани Мен адо этиб, ер юзида Сени улуғладим» Юҳанно мактубининг 17 боби 4 ояти.

Мана бу ҳақиқий Хизматчи! Хизматчи шундай кишики, хўжайин унга ҳамма нарсада ишонади, шунинг учун у ундан содиқлик кутишга ҳақлидир. Содиқ хизматчи бу шундай хизматчики, у ўз жавобгарлигини ҳис этади ва хўжайини унга топширгани ҳақида жон куйдиради.

Шум хизматчи эса, аксинча, фақат, ўзининг манфаатини ўйлайди ва унга топширилгани ҳақида ғамхўрлик қилмайди. Ҳар биримиз Худонинг хизматчиси бўлганимиз сабабли, Унинг биздан талаби, « идора қилувчидан талаб қилинган нарса сидқидилдан ишлашидир».

Мисол учун, агар биз яхши саломатликк

а ва тиниқ ақлга эга бўлсак, унда Худо, Унинг бу инъомларини нафақат ўзимизнинг шахсий манфаатларимиз учун, балки биринчи навбатда Унга хизмат қилиш учун ва Унинг абадий шуҳрати учун ишлатишимизни хоҳлайди.

Титусга мактубининг 1боби 7оятида ўқиймиз, ўша, Худо иши учун жавобгар бўлган инсон бенуқсон бўлиши керак. Бу шуни англатадики, У Ўзининг бутун мероси устидан қўйган, Худо уйининг қурувчиси ва бошқарувчиси сифатида, хизматчининг хулқ-автори беайб бўлиши керак, унинг ҳаёти шундай бўлиши керакки, ҳеч ким ҳеч нарсада унга таъна ёки айб қўя олмасин. Шунинг билан азиз биродарлар, мавзумиз ўз поёнига етди. Бизнингинтернет сайтимиз манзили: www.dilkashradio.com хайр саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top