2:53

Уй гуруҳлари 27

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радио тингловчи дўстлар. Эфирда уй жамоатлари ҳақидаги эшиттиришларимиздан бири. Азизлар, сизлар билан яна радио тўлқинлари орқали бўлса-да учрашганимиздан бағоят миннатдормиз.

Ҳурматли уй жамоатларининг аъзолари. Кўриб турганингиздек, ҳозирги кунда барча жамоатларга нисбатан, айниқса уй жамоатларига нисбатан қувғинлар анчагина кучайган. Шундай қийинчиликлар пайтида ҳар бир уй гуруҳининг аъзоларидан янада Худовандга яқинроқ бўлиш ва имонда мустаҳкам туриш талаб этилади.

Акс ҳолда шайтон ўзининг кучини тўлиқ кўрсатиши мумкин. Бу эса биз масиҳийлар учун керак эмас. Азизлар, қачонки сизга донолик ва куч-қувват керак бўлса, фақатгина Худованддан сўранг.

Бундан ташқари қувғинда ёки қийинчиликда бўлган биродарларингизни билсангиз, улар учун ҳам ва уларнинг эҳтиёжлари учун ҳам ибодат қилиб туринг. Агар шундай ибодатларингиз бошқа биродарлар билан яъни гуруҳингиздаги биродарлар билан биргаликда бўлса, янада яхшироқ бўлар эди.

Муаммолар ва қувғинда юрган биродарлар билан имкон қадар учрашиб туришга ҳаракат қилинг ва уларни муҳтожликлари ҳақида сўраб, биргаликда ибодат қилинг. Бундай учрашувлар биродарларингиз учун катта куч бағишлайди.

Улар яна шуни англаб етишлари мумкин-ки, бошқа биродарлар томонидан доимо ёдга олиниб турадилар. Бундай учрашувлар ҳар икки томонга ҳам мустаҳкам имон бағишлайди. Яна бир муҳим масала ҳақида гаплашсак. Кўпчилик биродарларимиз айтадиларки, ибодат вақтида таҳорат олишим шартми, деб.

Бундай саволларга ҳар бир биродар ўзи жавоб бериши керак деб ўйлайман. Аввалом бор, ҳар бир инсон ўз баданини тоза тутишга ҳаракат қилиши керак. Чунки ҳар биримизнинг баданимиз ўзимизга эмас, балки Худовандга тегишлидир.

Бундан ташқари Худованд инсонларнинг баданига эмас, кўпроқ уларнинг қалбига ва юрагига назар ташлайди. Биз ибодат қилаётганимизда кўпроқ баданимизга эмас, қалбимизга эътибор қилишимиз тўғрироқ бўлар эди.

Гуноҳларимизни кўпроқ Худовандга эътироф этсак, шу орқали қалбимиз тоза бўлади. Қалбимизнинг ва юрагимизнинг қандайлиги Худованд учун жуда муҳимдир. Таҳорат қилиш ёки қилмасликни ҳар бир инсон ўзи ҳал қилиши керакдир.

Шу билан бирга тозаликка эътибор қаратиш ҳам ҳеч қачон халақит қилмаслигини ёддан чиқарманг, азиз радио тингловчи. Ҳурматли биродарлар, сизлар билан хайрлашар эканман, сизларнинг мактубингизни кутиб қоламиз. Мактубларингизни бизнинг dilkash@najot.com электрон манзилимизга юборишингиз мумкин. Яна радио тўлқинлари орқали учрашгунча хайр, саломат бўлинг.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top