3:03

Уй гуруҳлари 65

MP3

Ассалому алайкум ҳурматли радиомиз мухлислари. Азизлар, сизлар билан яна радиомиз қаршисида соғ-омон учрашиб турганимиздан бағоят миннатдормиз. Азизлар, уй гуруҳлари мавзусидаги эшиттиришимизни яна давом эттирмоқчиман. Муқаддас Битиклар кўпинча шогирдларни Исонинг ҳаракатларини ва таълимотини тушунишга ҳаракат қилаётганларини кўрсатади. Бир куни шогирдлар Жалила денгизидан ўтаётганда ўзлари билан қайиққа овқат олиб келишни эсдан чиқаришди. Исо уларнинг унутувчанликларини ўқитиш учун ишлатади, яъни Исо уларни огоҳлантирди.

Эҳтиёт бўлинглар, фарзийлар билан Ҳироднинг хамиртурушидан сақланинглар, деб айтади У Марк китобининг 8боби 15 оятида. Шогирдлар, Исо нимани назарда тутганлигини тушунишмади ва улар ҳар хил фикр юритишди. Чунки уларнинг хулосаси маъносини йўқотди. У уларнинг эътиборини умумий маданиятнинг ва айниқса уларнинг устидан фарзийларнинг нотўғри таълимотига қаратади. Бу мисолда гуруҳнинг биргаликда фикрлашида ва суҳбатлашишда Ўқитувчи Устанининг таъсири янги тушунча олиб киради. Бошқа бир пайтда шогирдлар: ким энг буюк бўлиши ҳақида бир-бири билан баҳслаша бошлашди, яъни Луқо китобининг 22 боби 24 оятида.

Азиз радио тингловчи биродарлар, уй гуруҳларида ўз хизматларини олиб бораётган хизматчилар Раббимиз Исо Масиҳдан ўрнак олсак арзийди. Гуруҳимиздаги ҳар бир аъзонинг руҳий ҳолати ҳақида астойдил жон кўйдириш — уларнинг имони мустаҳкам бўлишини таъминлайди. Азиз биродарлар, агар ёдингизда бўлса, Раббимизнинг шогирдлари орасида бир баҳс бўлиб ўтган эди. Шу баҳс ҳақида тариҳчи Луқо бизни эшитишга таклиф қилади. Шогирдлар орасида: “Қайси биримиз катта ҳисобланишимиз керак?” деган баҳс пайдо бўлди.

Бундай тортишувлар ёки шунга ўхшаш тортишувлар кичик уй гуруҳларида бўлиб туриши оддий ҳолат. Бундай тортишувлардан шуни тушунишимиз мумкинки, демак, гуруҳ аъзолари ҳам худди сиз каби Худога хизмат қилишни истаётганидан дарак беради. Шундай биродарлар бўлса, уларни қўллаб-қувватлаш, уларга тўғри танловни топишларида ҳар биримиз кўмак беришимиз керак. Раббимиз Исо Масиҳ юқорида айтиб ўтилган шогирдлар орасидаги тортишувга шундай жавоб берган эди:

“Мажусийларнинг шоҳлари қўл остидагилари ўз халқи устидан ҳукмронлик қиладилар.Уларнинг ҳукмдорлари ўзларини халқ ҳомийларимиз, деб ҳисоблайдилар. Сизлар эса ундай қилманглар. Аксинча, орангизда ким катта бўлса, ўзини кичикдай тутсин. Ким йўлбошчи бўлса, хизматкордай бўлсин. Агарда ким буюк бўлмоқчи бўлса, ҳамманинг хизматкори бўлиши лозим”. Азизлар, сизлар билан хайрлашар эканман, кичик уй гуруҳларида Раббимизнинг ҳақиқий шогирдлари бўлайлик деган тилакни ҳар биримизга тилайман. Азиз биродарлар, бизнинг www.najot.com марҳамат қилинг. Яна тўлқинларимизда учрашгунча хайр, омон бўлинглар.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Scroll to top